Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 12:24

Президент: Одамларимиз Яқин Шарққа аҳволимиз ҳароб бўлгани учун кетган


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоят ҳокимлигида 3 июнь куни йиғилиш ўтказди. Президент расмий сайтидан олинган сурат.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоят ҳокимлигида 3 июнь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ўзбекистонликларни Яқин Шарқдан қайтаришга қаратилган "Меҳр" операциясига ҳам тўхталиб, бундай деди:

- Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?

Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларни қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, - деди президент.

Хабарларда айтилишича, давлат раҳбари Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтди. Президент вилоят ҳокимиятининг кадрлар сиёсатини, қолоқлигини танқид қилган. Айни пайтда вилоятнинг географик тузилишини ҳам танқид қилган президент, вилоят иккига бўлинишини билдирган.

“Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент айрим туман ва шаҳар ҳокимларининг иқтисодий саводсизлигини ҳам таъкидлаган ва пора олган ҳокимлар ким бўлишидан қатъий назар қамалишини айтган.

Йиғилиш чоғида президент 2018 йилнинг февралида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланган Собир Муродовни ишдан олди. Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, бунга Қуйи Чирчиқ туманида “аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан пастлиги” сабаб бўлган.

Президент вилоятнинг бошқа туманларидаги аҳвол ҳам яхши эмаслигини таъкидлади. Мирзиёевга кўра, вилоятда аҳолининг яшаш шароити республикадаги ўртача кўрсаткичдан 3 баравар паст.

“Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижга ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда. 117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?” - деган президент.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG