Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 12:05

Президент Мирзиёев электр энергияси нархларини оширишга мажбурлигини айтди


Президент Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисида қилган маърузасида Ўзбекистонда электр энергияси нархларини либераллаштириш зарурлигини айтди.

Унинг ишонишича, нархларни ошириш бу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарурдир.

Шавкат Мирзиёев электр энергияси нархи оширилмас экан, хорижий сармоядорлар бу соҳага сармоя киритмаслигини айтди.

"Биз нархларни оширмас эканмиз, тадбиркорлар бу соҳага сармоя киритмайди. Мураккаб бўлади. Бу кўплаб соҳаларга ўз таъсирини кўрсатади. Айниқса аҳолига қийин бўлади. Лекин биз шундай чораларни кўришга мажбурмиз", - деди Ўзбекистон президенти.

Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси 2019 йилнинг 1 июнидан ошиши керак эди.

Аммо Молия вазирлиги нархларни ошириш вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG