Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 07:49

Расмий ташриф билан Минскка борган Мирзиёев Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди (ВИДЕО)


Ш.Мирзиёев А.Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00
Бевосита линк

Видео Беларусь президентининг матбуот хизмати томонидан ҳозирланган.

Беларусь президентининг таклифига биноан 31 июль куни Минскка етиб борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Александр Лукашенко билан “Заславль” давлат қароргоҳида норасмий учрашув ўтказди.

БЕЛТА нашрининг хабар қилишича, икки давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудида сайр қилишган, кейин эса ўзаро ҳадялашишган. Лукашенко Мирзиёевга “Беларус” панноси ва вишиванка (миллий кўйлак), Ўзбекистон президенти эса беларуслик ҳамкасбига хоккейчи ҳайкалини совға қилган.

Сўнгра икки давлат раҳбари ёғоч ўймакорлигининг намунаси бўлган айвонча остида ўтириб, суҳбатлашишган. Бу айвонча Лукашенкога ўтган йили Ўзбекистонга сафар қилган пайтда Мирзиёев томонидан туҳфа ўлароқ берилганди.

Ўзбекистон ва Беларусь президентларининг расмий музокаралари 1 август куни Минскдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Музокаралар чоғида машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва IT соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилиши режаланган.

Минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ҳамда ўзаро товар айирбошлаш учун қулай шароит яратишни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши айтилмоқда.

Ташриф доирасида икки президент шу кунларда Минскда ўтаётган Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмасига ҳам бориши режалаганлар. Шунингдек, Ш.Мирзиёев Юқори технологиялар паркига ҳам ташриф буюриши кутилаяпти.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги мол айланмаси 113 миллион АҚШ долларидан ошган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Мазкур маблағнинг қарийб $88,8 миллиони Беларусь, $24,3 миллиони эса Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG