Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 06:09

Москвадаги намойишларда 200 нафарга яқин одам ушланди


Москва Думаси учун сайловларга мустақил номзодларни рўйхатдан ўтказиш талаби билан ўтказилаётган намойишда икки юзга яқин одам ушланди.

Полиция ва Росгвардия Пушкин ва Трубная майдонларига тўпланганларни ўраб олди.

Фаол намойишчилар асосан Пушкин майдонида тутилди, дея хабар берди Озодлик рус хизмати мухбири.

Полиция автобусларга солганлар орасида фаоллар, журналистлар ва оддий йўловчилар бор.

Полиция тутганлар орасида "Дождь", "Сноба" ва "Ведомость" каби оммавий ахборот воситалари мухбирлари бор.

Трубная майдонига шанба куни 100дан ортиқ одам тўпланди.

ОМОН уларни ўраб олиб, 10дан зиёд фаолни ҳибсга олди.

Озодлик мухбирининг хабар беришича, полиция кўп ҳолларда намойишчиларга нисбатан куч ишлатмоқда.

Автобусга солинганлар орасида Коррупцияга қарши кураш Фондининг тадқиқотлар бўлими раҳбари Георгий Албуров ҳам бор.

Унга қадар Коррупцияга қарши кураш Фондининг ҳуқуқшуноси, Мосдумага номзод сифатида рўйхатга олинмаган Любовь Соболь ушлаб кетилган эди.

Шунингдек, полиция томонидан ушланганлар орасида "Единая Россия" партиясининг икки вакили ҳам бор.

Намойишдан олдин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари метро станциялари ёнида одамлар ҳужжатларини текшириб, уларни "тартибсизликлар"да иштирок этмасликка чақирганди.

Ўтган шанба куни Москва ҳокимлиги ўнгида бўлиб ўтган оммавий намойишларда мингдан зиёд одам ушланган эди.

XS
SM
MD
LG