Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:33

БМТ: Июль сўнгги икки йил ичида Афғонистон учун энг ҳалокатли ой бўлди


БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси - UNAMA маълумотига кўра, июль ойида Афғонистонда 1500 нафардан кўпроқ оддий фуқаролар ҳалок бўлди ёки жароҳат олди.

3 августда UNAMA чиқарган ҳисоботга кўра, қайд этилган талафотлар 2017 йил май ойидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

UNAMA хабарида айтилишича, фуқаролар орасида талафотнинг ошишига асосан жангарилар ҳужумлари сабаб бўлган.

Ҳужумларнинг 50 фоизидан кўпроғида масофадан туриб идора этилувчи портловчи ускуналар ишлатилган.

XS
SM
MD
LG