Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 18:26

“Халқ банки” мансабдори имтиёзли кредит эвазига 4000 доллар пора талаб қилди


“Халқ банки”нинг Бухоро вилояти Вобкент тумани филиали бошқарувчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди раиси Улуғбек Бозоров “Даракчи” нашри орқали хабар берган. Президент қарорига мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича ишбилармонларга имтиёзли кредит ажратиш кўзда тутилган. Аммо 40 ёшли банкир кредит ажратиш эвазига маҳаллий тадбиркордан 4000 доллар пора талаб қилган. Банк бошқарувчиси талаб қилинган сумманинг 800 долларини олаётганда ушланган. ЖКнинг 210-моддасида айблаган банк бошқарувчиси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG