Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:05

Прагадаги совет маршали Иван Конев ҳайкали ёпиб қўйилди


Чехия пойтахти Прага шаҳридаги совет маршали Иван Конев ҳайкали ёғоч панжара билан ўралиб, устига латта тортилди.

Прага шаҳри маъмурияти бахсли ҳайкални вандаллар ҳужумидан ҳимоялаш учун ўраб қўйганини маълум қилди.

Ҳозирда шаҳар маъмурияти 1945 йилда Прагани фашистлардан озод қилган, 1956 йилда эса Венгриядаги советларга қарши исённи қонли бостирган Конев ҳайкалининг кейинги тақдирини муҳокама қилмоқда.

Праганинг Дейвице мавзесида жойлашган Конев ҳайкали бир неча марта вандаллар ҳужумига учраган.

Сўнгги бор 21 август куни Конев ҳайкалига қизил бўёқ чапланган ва пастига "қонхўр маршал" деб ёзиб кетилган эди.

Конев ҳайкали Прагада 1980 йилда ўрнатилган. Прага маъмурияти ҳайкални тозалаш солиқ тўловчилар гарданига тушаётганини айтиб, Россия элчихонасидан ҳайкални ўз ҳудудидаги боғга олишни сўраган эди.

1946 йилда Прагадаги Подебрад кўчасига Конев номи берилган эди.

Ҳозирда ушбу кўчани асл номига қайтариш масаласи кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG