Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 02:37

Туркия Россиядан Су-57 қирувчи учоқларини сотиб олиш бўйича музокара бошлаган


Туркия Россиядан бешинчи авлод Су-57 қирувчи учоқларини сотиб олиш бўйича Москва билан музокара олиб бормоқда.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Туркия Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олгани учун Анқарага қирувчи учоқлар етказиб беришни тўхтатган эди.

Қўшма Штатлар Туркиянинг Россиядан С-400 ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиши, Lockheed Martin Corp’s F-35 яширин қирувчи самолётлари учун таҳдид солишини айтган.

Су-57 учоқларини ишлаб чиқариш Россияда 2019 йилда бошланган.

2028 йилгача ушбу мамлакат йилига 8та Су-57 учоғини ишлаб чиқаришни режалаган.

XS
SM
MD
LG