Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:47

Ўзбекистонда қизлар онкологик касалликка қарши эмланади


Ҳар йили Ўзбекистонда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.
Ҳар йили Ўзбекистонда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.

21 октябрдан Ўзбекистонда қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида хабар қилинди.

Эмлаш икки босқичда бепул ўтказилади. Биринчиси шу йилнинг октябр ойида, иккинчиси келаси йил апрел ойида бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилади, улардан 190 минги ушбу касаллик оқибатида вафот этади.

Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.

Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратонидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15–44 ёш) орасида эса бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда туради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.

Одам папилломаси вирусига (ОПВ) қарши эмлаш эса аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишнинг самарали усулларидан бири ҳисобланиши айтилади.

Ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш келгусида 1100та касалланиш ҳолати ва бачадон бўйни саратони касаллигидан юзага келадиган ўлим ҳолатининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотида.

XS
SM
MD
LG