Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:36

Трамп Яқин Шарққа қўшимча қўшин жўнатишини билдирди


Пентагон расмийларининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида  ҳаво ҳужумига қарши тизимларини кучайтиради.
Пентагон расмийларининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида  ҳаво ҳужумига қарши тизимларини кучайтиради.

АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарққа қўшимча қўшин юборади.

Пентагон расмийларининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳаво ҳужумига қарши тизимларини кучайтиради.

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер бу Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари илтимосига кўра мудофаа мақсадларини кўзлаб қилинаётганини айтди.

АҚШ бирлашган қўшинлари штаби бошлиғи Жозеф Данфорд Яқин Шарққа қанча қўшин юборилишини айтмади.

Пентагон расмийларига кўра, бу ҳақдаги тўлиқ маълумот келаси ҳафта маълум қилинади.

Пентагоннинг бу қадами Саудия Арабистонининг нефть саноатига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида кўрилмоқда.

Оқ уй Саудия Арабистони нефть конларига 14 сентябрда қилинган ҳужумда Эронни айблаб чиққан.

XS
SM
MD
LG