Линклар

Шошилинч хабар
05 апрел 2020, Тошкент вақти: 18:28

RFE/RL президенти: Россиянинг “Чет эл агентлари тўғрисида”ги қонуни одамни дарғазаб қилади


Озод Европа/Озодлик” радиоси (RFE/RL) президенти Жейми Флай 31 октябрь, 2019, Прага

Озод Европа/Озодлик” радиоси (RFE/RL) президенти Жейми Флай Россияда матбуот тўғрисидаги қонунга киритилган мунозарали ўзгаришлар борасида муносабат билдирди.

"Россияда “чет эл агентлари” деб тамғаланган ахборот воситалари тўғрисидаги қонунига ўзгартиришлар киритилди. Танқидчилар ҳукуматнинг сиёсати билан келиша олмайдиган кишиларнинг овозини ўчиришга мўлжалланган ушбу қонундан Россияда “Озодлик” радиосининг юзлаб мухбирларига босим ўтказиш учун фойдаланишини айтмоқда, ўша мухбирлар Кремль назорат қилаётган ахборот оқимининг жуда оз муқобилини ташкил этмоқда, деди RFE/RL президенти Жейми Флай.

Ўзгартириш киритилган ва Россия президенти Владимир Путин 2 декабрда имзолаган қонун Россия ҳокимият идораларига расман рўйхатдан ўтиб ишлаётган ва “чет эл агенти” бўлган ташкилотларда ишлаётган, улардан моддий ёки молиявий кўмак олаётган журналистларни "чет эл агентлари" тоифасига киритиш ваколатини беради.

RFE/RL бутун Россия бўйлаб юзлаб журналистлар билан ҳамкорлик қилади, улар давлат ахборот воситалари эътибор қилмайдиган муҳим масалаларни кўтариб чиқаёган ва шу тариқа билан ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган маҳаллий жамоатлар учун қутқарув камари вазифасини бажариб келаётган эди. Бироқ айни қонунга кўра, энди улар “чет эл агенти” ҳисобланиши керак, − деди Флай 4 декабрда. – Улар ишининг устаси бўлган фидойи журналистлардир. Қонун журналистларнинг оғзини ёпишга ва Россия ватандошларини ишончли ахборот қидириш ҳуқуқидан маҳрум қилишга уриниш орқали улар фаолиятига қарши қаратилгани ва хавфсизлигига таҳдид экани билан ҳам одамни дарғазаб қилади.

Мабодо чет эл ОАВ Россия тартиб-қоидаларини бузадиган бўлса, янги меъёрлар ҳокимият идораларига чет эл агентлари ёки улар ташкил қилган юридик шахслар вебсайтларини блоклаб қўйиш ваколатини беради, дейилади Россия ОАВ тарқатган хабарларда.

2017 йилда қабул қилдинган қонунга асосан, “Озодлик” радиосининг 9 та платформаси “чет эл агенти” деб аталадиган бўлди. Энди чет элдан маблағ олиб ишлайдиган ахборот воситалари Россия Адлия вазирлигида “чет эл агенти” сифатидла рўйхатдан ўтишга мажбур.

Россия чет эл агентлари тўғрисидаги дастлабки қонунни 2012 йилда қабул қилган, бунга Владимир Путинининг президентликка қайтишига қарши норозилик намойишлари сабаб бўлган эди.

Россиялик амалдорлар қонун қабул қилинишини АҚШ ҳукумати Россиянинг давлатга қарашли RT телеканалини чет эл агенти сифатида рўйхатдан ўтказганига “симметрик жавоб” деб атади. Вашингтон ушбу телеканални тарғибот билан шуғулланаётганликда айблаб келади.

Танқидчилар янги қонунга кўра, ташкилотларга ҳам, уларда ишловчи журналистларга ҳам “чет эл агенти” ёрлиғи ёпиштирилишини айтади.

RFE/RLнинг Москвада йирик бюроси ва бутун Россия бўйлаб юзлаб ҳамкорлари бор, яқинда Россиянинг шимолини (Sever.Realii) ва Сибирни (Sibir.Realii) тўлиқ қамраб олиш учун махсус ахборот тайёрловчи бўлимларини ишга туширди.

Унинг Шимолий Кавказ ва Татар-бошқирд хизматлари ҳам тайёрлаётган репортажлари ўша минтақалар аҳолисига етиб боришига ҳаракат қилиб, рус тилида Kavkaz.Realii ва Idel.Realii сайтларини ташкил этган эди.

“Настояшее время” рақамли телетармоғи Россия ва ундан ташқарида истиқомат қилувчи рус тилли аҳолига кўрсатувлар тайёрлаб етказиш мақсадида бутун собиқ Совет Иттифоқи ҳудудини қамраб оладиган мухбирлар тармоғига таянади.

XS
SM
MD
LG