Линклар

Шошилинч хабар
29 сентябр 2020, Тошкент вақти: 05:18

Москва ва Киев газ транзити бўйича келишувга эришди


Расмий Москва ва Киев рус газини Украина орқали Европага етказишни давом эттириш бўйича дастлабки келишувга эришди.

Россия гази транзити бўйича амалдаги келишув йил якунида ўз кучини йўқотади. Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқида айирмачиларни қўллаб келаётгани учун икки давлат ўртасидаги муносабатлар совиб кетган.

Рус матбуоти “Газпром” матбуот котиби Россия ва Украина тарафи англашув меморандумини имзолагани айтганини хабар қилди.

Россия матбуот хабарларига кўра, янги келишув 5 йилга тузилади. Ҳужжат йил якунигача имзоланиши мумкин.

Украина президенти маъмурияти келишувга эришилганини Facebookда тасдиқлади.

Хабарларга кўра, Россия Украинага 3 миллиард АҚШ долларини тўлашни таклиф қилган. Киев бунга жавобан 12 миллион долларлик даъвосидан воз кечиши мумкин.

“Газпром” Европа Иттифоқи газ бозорининг 36 фоизини эгаллаган. Шу сабаб Европа Иттифоқи Киев ва Москва ўртасидаги музокараларга воситачилик қилиб келади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG