Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 05:32

Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди


Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати 10 кун қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилган.

Шу пайтгача Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати 5 кун бўлган.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Ҳукумат қарорида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискасиз иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат бериш тўғрисида енгиллик бериш назарда тутилмаган.

Ўзбекистон фуқаролари ўз пойтахтига келиб кетишда махсус рўйхатга туриши керак бўлган ва ушбу жараён мураккаблаштириб қўйилган икки давлатдан бири ҳисобланади.

Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда ҳам Тошкентдаги каби прописка тизими сақланиб қолган.

Ҳуқуқ фаоллари Тошкентдаги прописка тизимининг мантиқсизлиги ҳақида айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG