Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:38

Тиббий ниқоб тиббиёт буюмлари рўйхатидан чиқарилди


Тиббий ниқоблар танқислиги сабаб, кўпчилик ўзи ниқоб тикиб, оляпти
Тиббий ниқоблар танқислиги сабаб, кўпчилик ўзи ниқоб тикиб, оляпти

Ўзбекистонда тиббий ниқоблар тиббиёт буюмлари рўйхатидан чиқарилди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу борада Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилган.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу ўзгариш амалга оширилган.

Эндиликда, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.

Шунингдек, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг аксар мамлакатларида тиббий ниқоблар тақчиллиги кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG