Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 06:47

S&P ҳисоботида Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнози "барқарор"дан "салбий"га ўзгарди


Ўзбекистон Марказий банки.
Ўзбекистон Марказий банки.

S&P Global Ratings халқаро кредит рейтинг агентлиги 5 июн куни эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирди.

Бундай хулоса ҳисоботда коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган маблағлар ҳисобига Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи сўнгги 12 ой давомида сезиларли ўсгани билан изоҳланган.

S&P ҳисоботида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи юқори суръатлар билан ўсишига қарамай у билан боғлиқ хатарлар ҳануз паст даражада эканлиги ҳам айтилган.

2020 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 16,9 миллиард АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 29,2 фоизни ташкил этмоқда.

Бу 2017 йилга нисбатан икки баробар кўпдир. Ўтган йили Ўзбекистон Марказий банки мамлакатга 624 млн доллар тўғридан-тўғри соф инвестиция келгани ҳақда хабар берганди.

Бу рақам 2017 йилга нисбатан 3 мартага камдир.

XS
SM
MD
LG