Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 07:54

Ўзбекистонда карантин 15 июндан кейин ҳам сақланиб қолади


Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатда коронавирусга қарши кўрилаётган карантин чоралари 15 июндан кейин ҳам сақланиб қолинишини маълум қилди.

Агентлик раҳбари ўринбосари Ботир Қурбонов 5 июнь куни Тошкентда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда карантин чораларининг буткул тугатилиши минтақа ва дунёдаги вазиятга боғлиқ бўлиб қолишини айтди.

"Касаллик қачонки бутун дунёда бутунлай тугади, деб эълон қилингандан кейингина чеклов ва тадбирлар бутунлай олиб ташланиши мумкин", деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари муовини Қурбонов.

Ўзбекистонда 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 15 кишига кўпайиб, 4022 нафарга етди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, янги касалланиш билан боғлиқ 4 холат Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Коронавирус билан боғлиқ янги холатлар орасида Россиядан кириб келган юк ташувчи ҳайдовчилар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG