Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Бевосита президент Мирзиëев топшириғини бажарадиган UZTEX Group халқаро суриштирув марказида


Президент Шавкат Мирзиëев 2018 йилнинг 29 ноябрида UZTEX Group эгаси Фарҳод Мамажонов ҳамроҳлигида Шовотдаги тўқимачилик корхонасини кўздан кечирди.
Президент Шавкат Мирзиëев 2018 йилнинг 29 ноябрида UZTEX Group эгаси Фарҳод Мамажонов ҳамроҳлигида Шовотдаги тўқимачилик корхонасини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг¸ мажбурий меҳнат устига қурилган ўзбек пахта саноатини Ғарб ширкатлари бойкотидан чиқариш мақсадида¸ пахтачиликда “катта ислоҳотлар” бошланганини эълон қилди.

Бу иддао доирасида мамлакат қишлоқ хўжалиги¸ хусусан¸ унинг ўзагини ташкил қилувчи пахтачиликда хусусий кластер тизими жорий этилди.

Чигит қадалишидан унинг тайëр маҳсулотга айланиб экспорт қилинишигача битта самарали иқтисодий занжирга айланиши айтилган кластер тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия тизимларидан юзлаб миллион доллар қарз олди. Давлат кафолати билан олинган бу пуллар кластер компанияларига улкан имтиëзлар билан тақдим этилди.

Британиялик криминология профессори Кристиан Ласслет кейинги бир йил давомида ўтказган тадқиқот Ўзбекистондаги энг йирик кластер гуруҳи мисолида бу пулларнинг нимага¸ қандай ва қайси схемалар асосида сарфланаëтганига бағишланди.

1 июль куни Озодлик билан суҳбатда Ласслетт тадқиқоти давомида аниқланган “ниҳоятда хавотирли” маълумотлар ҳақида гапирди.

90 фоиз кластерга оид муҳим маълумот жамоатчиликдан бекитилмоқда!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми билан ҳамкорликда ҳозирланган 70 саҳифалик тадқиқотнинг асосий хулосаси ҳақидаги саволга жавоб берган Британиядаги Ulster университетининг криминология профессори Кристиан Ласслетт, кластерларга оид маълумотнинг шаффоф эмаслигини тилга олди.

- Тадқиқот давомида Ўзбекистондаги кластерлар фаолияти¸ бошқаруви ва мулкдорларига оид шаффофликнинг деярли йўқлигини аниқладик. Биз кластерларга¸ шартли равишда уч хил рангдаги байроқ бериб чиқдик. Яшил - фаолияти очиқ ва шаффоф ¸ зарғалдоқ -жамоатчилик учун очиқ манбаларда бирор маълумот йўқ¸ қизил эса бошқарув фаолияти нафақат ахлоқ¸ балки пул ювиш бўйича гумонларга элтувчи жиҳатлар туфайли ҳам ëмон деб топилган кластерларга берилди. Ҳайратланарли жиҳати¸ Ўзбекистонда кейинги уч йил ичида ташкил этилган кластерларнинг 49 фоизи зарғалдоқ¸ 41 фоизи эса¸қип-қизил бўлиб чиқди. 90 фоиз кластерга оид маълумот ëки умуман йўқ¸ ëки борлари ниҳоятда шубҳалидир.

Кристиан Ласслеттнинг 70 саҳифалик тадқиқоти "Ëмондан ëмонроққа: Ўзбекистон пахта секторидаги таҳлика ва хусусийлаштириш" деб номланган.

Шахсан президент Мирзиëев топшириғини бажарувчи компания - суриштирув марказида

Профессор Ласслетт¸ Ўзбекистондаги кластер компанияларининг нафақат маҳаллий¸ балки халқаро майдонда ҳам хавотир уйғотувчи фаолиятини ўрганиш давомида¸ “қизил байроқ” олган ширкатлардан бирини ўз тадқиқоти марказига қўйган.

Бу эсаUZTEX Group¸ ëки Uztex компаниялар гуруҳидир. Ўзини “МДҲ тўқимачилик маҳсулотларининг энг йирик экспортчиси” (бу ғализ ибора гуруҳ расмий сайтидан олинди – таҳр.) деб тақдим этувчи бу компания UZTEX TASHKENT, SHOVOT TEKSTIL, UZTEX SHOVOT, UZTEX UCHKURGAN, UCHKURGAN TEXTILE каби заводлар эгасидир.

Профессор Ласслеттнинг айтишича¸ 90-йилларда ота-ўғил Фахриддин ва Фарҳод Мамажоновлар томонидан ташкил этилган UZTEX Group¸ Мирзиëев ҳукумати пахта секторида бошлаган хусусийлаштириш жараëнининг “юзи”га айланган.

Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил 29 ноябрь куни мазкур гуруҳга қарашли Шовотдаги фабрикасига боргани ҳақида хабар берган президент матбуот хизмати “давлатимиз раҳбари икки йил муқаддам Uztex компаниялар гуруҳига Шовот туманида юқори технологик имкониятларга эга мазкур корхонани ташкил этиш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эди”¸ деб ëзган эди.

Президент матбуот хизмати хабари.
Президент матбуот хизмати хабари.

Расмий хабарда тўғридан-тўғри президент берган топшириқни ижро қилиб келаëтгани айтилган UZTEX Group, Ўзбекистондаги энг йирик кластерлар эгаси ҳамдир. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ Наманган вилоятининг Учқўрғон¸ Хоразмнинг Шовот туманларида UZTEX Group учун 20 минг гектар пахта ери берилган ва унга 800 дан ошиқ фермер хўжалиги бириктирилган.

Қўйнидан тўкилса қўнжига - харидор ҳам ўзи¸ сотувчи ҳам ўзи...

Озодлик билан суҳбатда профессор Ласслетт ўз тадқиқоти давомида¸ Шавкат Мирзиëев ва ҳукуматининг кластер сиëсати юзига айланган бу компаниялар гуруҳининг шубҳали¸ айни пайтда¸ ноқонуний бўлиб чиқиш эҳтимоли баланд амалиëтларга аралашгани фош бўлганини айтади.

Бундай хулосага келувчи ҳужжатлардан айримларини Ласслеттга ўз шахси мутлақ сир қолишини сўраган UZTEX Group фаолиятига бевосита алоқадор шахс сиздирган.

Нусхаси Озодликка тақдим этилган бу ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича¸ 2017 йилда UZTEX Швейцариядаги Rieter компаниясидан умумий қиймати 100 миллион долларга яқин бўлган тўқимачилик ускуналари сотиб олиш ҳақида бирламчи шартнома тузади.

UZTEX Group ва Rieter ширкатига алоқадор корхоналар ўртасида тузилган 55 миллионлик долларлик шартномани¸ бу келишув жараëнига бевосита алоқадор манба тақдим этди.
UZTEX Group ва Rieter ширкатига алоқадор корхоналар ўртасида тузилган 55 миллионлик долларлик шартномани¸ бу келишув жараëнига бевосита алоқадор манба тақдим этди.

Кўп ўтмай¸ бу олди-берди келишувига Британияда қайдга олинган Wayrex LLP қўшилади – Rieter 150 000 долларлик хизмат ҳақи эвазига¸ тўқимачилик машиналари сотиб олиш ҳуқуқини пудратчи ширкат сифатида Wayrex LLPга беради.

Wayrex LLP эса¸ Ласслетт ўрганган ҳужжатларга кўра¸ UZTEX Groupнинг оффшорда регистрация қилинган кўплаб ширкатларидан биридир.

UZTEX Group аксарияти оффшор ҳудудларда қайддан ўтказилган қатор ширкатлар эгасидир. Бу диаграмма Ulster университети томонидан ҳозирланди.
UZTEX Group аксарияти оффшор ҳудудларда қайддан ўтказилган қатор ширкатлар эгасидир. Бу диаграмма Ulster университети томонидан ҳозирланди.

Содда қилиб айтганда¸ UZTEX Group Ўзбекистондаги тўқимачилик фабрикалари учун технологияни Швейцария компаниясидан эмас¸ балки ўзига қарашли ва ҳеч қачон тўқимачилик саноатига алоқаси бўлмаган оффшор ширкатидан сотиб олади.

Қандай қилиб харидор ўзига керакли нарсани яна ўзидан сотиб олиши мумкин?

Сиртдан қараганда¸ мутлақ мантиқсизлик бўлиб кўринадиган бундай схема¸ профессор Ласслетт таъкидича¸ пулни бирламчи қўлга қайтариш учун ўйлаб топилган “бумеранг контрактлар” модели намунасидир.

- Бир қатор гўë легитим шартномалар воситасида пул чиққан жойига қайтиб боради. Пул ювиш ва молиявий фирибгарликка қарши кураш нуқтаи назаридан¸ бу ерда дарҳол қизил байроқ кўтарилиши шарт. Биз UZTEX Group билан тузилган жумбоқли шартномани изоҳлашни сўраб Rieter компаниясига мурожаат қилдик. Улар уч томонлама шартнома¸ мижоз буюртмасини пудратчига топшириш амалиëти легал ва кенг тарқалган эканини билдирди. Аммо бизнинг қандай қилиб буюрмани бажаришни буюртмачининг ўзига топшириш мумкинлиги ҳақидаги саволимизни очиқ қолдирди. UZTEX Group эса¸ тадқиқот давомида юборилган саволларга умуман жавоб бермади¸ дейди Ласслетт.

Профессор Ласслетт¸ 100 миллион долларлик контрактлардаги жумбоқ ва мантиқсизликка оид саволларга жавобни¸ ўзига UZTEX ва Швейцариянинг Rieter компанияси ўртасидаги контрактлар нусхасини тақдим қилган манба берганини айтади.

- UZTEX Group бизнес фаолиятидан бевосита хабардор манбам ўзи тақдим этган ҳужжатлар UZTEX томонидан амалга оширилган молиявий фирибгарликларнинг бир қисми эканини иддао қилди. Унинг айтишича¸ Rieter компаниясидан тўқимачилик машиналари сотиб олиш учун кредитни UZTEXга Ипотека банк берган. 2017 йили Ўзбекистон Молия вазирлиги халқаро молия тизимлари томонидан қишлоқ хўжалик лойиҳалари учун берилган катта миқдордаги кредитни тарқатишни айнан Ипотека банкка топширган. Халқаро тизимлар берган қарзлар эса¸ давлат кафолати асосида олинган. 2017 йилда Ипотека банкнинг асосий акционери (60.3%). Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиëт жамғармаси бўлган. Манбамнинг иддаосича¸ UZTEX га берилган қарз Rieter компаниясидан тўқимачилик машиналари сотиб олиш учун деб¸ расмийлаштирилган. Амалда эса¸ бу келишувга UZTEXнинг ўзига қарашли Wayrex LLP оффшшор ширкатини қўшиш орқали¸ ускуналар Rieterдан эмас¸ балки иккинчи қўл¸ арзон сотувчидан олинган¸ бирламчи келишув билан ҳақиқий сотиб олиш нархи ўртасидаги миллионлаб фарқ¸ бу компанияга алоқадорлар чўнтаги¸ аниқроғи¸ Швейцария банк ҳисобларида қолган. Бу фирибгарликни бекитиш учун¸ манбам иддаосича¸ сотиб олинган эски тўқимачилик машиналари Латвияга олиб келиниб¸ бу ерда уларнинг ишлаб чиқарувчиси ва нархига оид сертификат ва фактураси сохталаштирилган.

Профессор Ласслетт бу олди-бердига оид мазкур иддаоларга ҳам на UZTEX Group ва на Rieter компаниясидан изоҳ ола олганини қўшимча қилади.

Мамажоновнинг ўтмиши - Каримова билан бизнес Швейцария прокурорлари эътиборида

Профессор Кристиан Ласслетт тадқиқоти ҳақида 1 июль куни мақола эълон қилган Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри UZTEX Group мулкдори Фарҳод Мамажонов¸ хусусан унинг Rieter компанияси билан ҳамкорлиги кўпдан Швейцария прокуратураси назарида эканига алоҳида урғу берди.

Мамажонов эса¸ Швейцарияда катта миқдорда пул ювишда айбланаëтган Гулнора Каримова иши доирасида¸ унинг яқин ҳамкорларидан бири сифатида¸ прокурорлар эътиборига тушган.

Мамажоновлар¸ 2007 йилда ташкил этилган Инфинбанк¸ тўлиқ номи «Invest Finance Bank» бўлган хусусий банк мулкдори ҳамдир.

Ота-бола Мамажоновларга алоқадор бизнес гуруҳлари занжири. Ulster университети ҳозирлаган диаграмма.
Ота-бола Мамажоновларга алоқадор бизнес гуруҳлари занжири. Ulster университети ҳозирлаган диаграмма.

Мамажоновлар банкининг Гулнора Каримова билан яқин ҳамкорликда ишлагани уларни пул ювиш амалиëтларини тергов қилаëтган Швейцария прокуратураси "радари"га тушишига сабаб бўлган омиллардан биридир.

Швейцария нашрининг ëзишича¸ Rieter ширкати 2016 йили прокуратуранинг бу ҳамкорликка оид саволларига жавоб бергани ва барча ҳужжатларни тақдим қилганини билдирган.

Профессор Ласслеттнинг янги тадқиқоти Rieterдагиларни қаттиқ асабийлаштирмоқда”¸ деб ëзди Tages-Anzeiger 1 июль куни.

Бу тадқиқот Ўзбекистонда юзлаб миллион долларлик ҳукумат кредитининг кимларга¸ қайси шартлар асосида берилишини ўрганиши лозим бўлган тизимлар эътиборига тушадими¸ йўқми¸ буниси ҳозирча қоронғу.

Озодлик билан суҳбат сўнгида профессор Кристиан Ласслетт¸ хориж инвесторларини жалб қилишни ўз устувор мақсади деб эълон қилган Мирзиëев ҳукуматининг манфаатлар тўқнашуви¸ халқаро пул ювиш амалиëтлари¸ молиявий фирибгарликлар бўйича жиддий саволларни кўтарган суриштирувларни эътиборсиз қолдираëтгани бу ҳукумат имижига салбий таъсир кўрсатмай қолмаслигини таъкидлади.

Профессор Ласслетт ҳозирга қадар Тошкент ҳокими ва мамлакатдаги энг йирик бизнес империяси эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолияти мисолида Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви "янги норма"га айланиб бораëтгани ҳақидаги тадқиқотларини эълон қилган.

Тошкент ҳукумати ҳозирга қадар бу тадқиқотларда кўтарилган "қизил байроқлар" - ниҳоятда хавотирли саволларга бирор шаклда муносабат билдирган эмас.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG