Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 17:10

Юқоричирчиқда ўқитувчилар пандемия пайтида ободонлаштиришга олиб чиқилди (ВИДЕО)


Юқоричирчиқ туманидаги 18- мактаб ўқитувчилари ва техник ходимлари.

Ўзбекистон президентининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш ҳақидаги кўрсатмасига қарамай, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида ўқитувчилар 25 июлдан буён ободонлаштиришга жалб этилмоқда.

Юқоричирчиқ туман Халқ таълими бўлими мудири Гулистон Айтекова ободонлаштириш фақат тумандаги 18- мактаб ҳамда Уч чинор маҳалласидаги шу мактаб филиалида бўлаётгани, у ерда "ўқитувчилар эмас, техник ходимлар ва усталар ишлаётгани"ни айтди.

Аммо 18-мактаб мактаб директорининг шу мактаб ўқитувчилари Телеграм каналида ёзган хатида "устозлар, ҳамма кетмон кўтариб келсин, бирма бир йўқлама қиламан" деб ёзилган.

Озодликка тақдим этилган видеода эса муаллимлар экани айтилаётган аёллар қўлида кетмон билан ер чопаётганини кўриш мумкин.

Юқоричирчиқда мактаб ўқитувчилари ободонлаштриш ишига жалб этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00

Тумандаги 18- мактабнинг Озодлик суҳбатлашган бир неча ўқитувчиси туман халқ таълими бўлими бошлиғининг оғзаки, мактаб директорининг Телеграм каналидаги ёзма буйруғи билан коронавирус пандемияси пайти ободонлаштириш ишларига мажбурланаётганликларини тасдиқлади.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўкитувчи ва тиббиёт ходимлари, талабаларни мажбурий мехнатга олиб чиқиш ҳакида айтганларини назар-писанд қилмай бизни кўча тозалаш ишларига олиб чиқиб ишлатмоқда. Бунинг устига ҳамма ёқ коронавирус бўлиб ётибди. Транспорт йўқ, кўпчилигимиз узоқдан келамиз, - деди Юқоричирчиқ туманидаги 18- мактабнинг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ўқитувчиси.

Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.
Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.

18- мактаб ўқитувчилари ўз директори Гулзира Элибоеванинг Телеграм каналида ўқитувчиларга 28 июль куни мактабга кетмон кўтариб келишлари ҳақида ёзган хатини тақдим этишди.

Унда "Хурматли устозлар эртага соат 8:30 га хамма қулида кетмон билан келсин. Эртага хаммамиз биргаликда ишлимиз. Йуқлама қиламан бирма - бир. Бошингизга кепка кийиб келинг. Худо хоҳласа 30,31,1,2 дам олишингизга рухсат бераман", деб ёзилган.

Мактаб директори ўқитувчиларга кетмон билан келишлари ҳақида телеграм гуруҳида ходимларига хат ёзган.
Мактаб директори ўқитувчиларга кетмон билан келишлари ҳақида телеграм гуруҳида ходимларига хат ёзган.

Озодликка тақдим этилган яна бир хатда мактаб директори Гулзира Элибоева ўзи ва туман Халқ таълими бўлими раҳбари Гулистон Айтекова номидан Юқоричирчиқ туман Уч чинор маҳалласида "жонбозлик" кўрсатган муаллим ва техник ходимларга миннатдорчилик билдиради.

"Бугун Уч чинор маҳалласида жонбозлик кўрсатган устозлар ва техходимларга ўзим ва ХТБ мудири Г.Айтековадан миннатдорчилик билдираман", дейилган 28 июль санаси билан ёзилган хатда.

Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.
Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.

Озодлик ўқитувчиларнинг ушбу шикояти юзасидан муносабат олиш учун 18- мактаб директори Гулзира Элибоевага телефон қилди.

Мулоқот бошида шахсини тасдиқлаган аёл Озодлик мухбири саволларини эшитгач, “бошқа жойга тушдингиз”, - деб телефонни қўйиб қўйди.

Юқоричирчиқ туман Халқ таълими бўлими мудири Гулистон Айтекова эса ободонлаштириш фақат тумандаги 18- мактаб ҳамда Уч чинор маҳалласидаги шу мактаб филиалида бўлаётгани, у ерда ўқитувчилар эмас техник ходимлар ва усталар ишлаётганини айтди.

- Биринчидан бу ишлар мактаб ҳудудида бўляпти. Иккинчидан, ишлаётганлар ўқитувчилар эмас техник ходимлар ва маҳалланинг усталари. Менинг ўзим ҳам бориб кўрдим. Агар қайсидир муаллим ишлатилаётган бўлса менинг ёнимга келсин, - деди Айтекова.

Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.
Ўртачирчиқ туманида ўқитувчилар ободончиликка сафарбар этилди.

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши авжига чиққан бир пайтда одамлар ҳаётини хатарга қўйиб, ободонлаштириш каби ишларга жалб этишга нима зарурат?

Бу саволга Озодлик Юқоричирчиқ туман Халқ таълими бўлими мудири Гулистон Айтековадан аниқ жавоб ололмади:

- Яна бир марта айтаман, усталар ишлаяпти, - деди Айтекова.

Юқоричирчиқда ўқитувчилар ободонлаштиришга жалб этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

Қарийб 3 йилдан буён мамлакатда мажбурий меҳнатга чек қўйишга жиддий киришилгани айтилиб келмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов раҳбарларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг оқибатларидан бир неча бор жиддий огоҳлантирган.

Самарқандлик ёш ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимидан кейин ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига жалб қилган мансабдорлар жазоланиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори қабул қилинган эди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG