Линклар

Шошилинч хабар
30 сентябр 2020, Тошкент вақти: 11:19

Хитойдаги талабалар мурожаати ортидан уларни ватанга қайтариш учун чартер рейс қўйилди


Чартер рейси 14 август куни Тошкент-Тяньцзинь-Тошкент йўналишида амалга оширилади.

Хитойда ўқиётган ёки ишлаётган Ўзбекистон ватандошлари орасида ватанга қайтиш истагида бўлганлар учун 14 август кунига чартер рейси қўйилди.

Пекиндаги Ўзбекистон элчихонасига кўра, ватанга қайтиш истагини билдирган ватандошлар рўйхати тузилган бўлиб, чартер рейсига фақат шу рўйхатга кирганларгина қўйилади.

Элчихона ходимлари ҳозирча бу рўйхатга 282 нафар ватандош киритилгани ва қайтиш истагида бўлган бошқалар ҳам элчихонага мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

Бир ҳафта аввал Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ талабалар Озодлик орқали Ўзбекистон ҳукуматидан уйга қайтишлари учун ёрдам сўраган эди.

Етти ойдан буён Хитой олийгоҳларида карантинда қолаётган талабаларнинг аксари моддий жиҳатдан қийналаётганидан шикоят қилган.

Хитойда таҳсил олаётган ўзбек талабаларининг Озодлик орқали Ўзбекистон ҳукуматига мурожаатидан бир ҳафта ўтиб, уларнинг уйларига қайтиши учун чартер рейси қўйилгани хабари келди.

Пекиндаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Хитой томони билан ўтказилган музокаралар натижасида 14 август куни Тошкент-Тяньцзинь-Тошкент чартер рейси қўйилишига эришилган.

Элчихонанинг чартер рейси борасидаги эълони
Элчихонанинг чартер рейси борасидаги эълони

Айни пайтда элчихона 14 августдаги чартер рейсига фақат ватанга қайтиш истагини билдириб, мурожаат қилганлар рўйхатига кирганларгина қўйилишини эслатади.

Элчихона ходимларининг Озодликка билдиришича, ҳозирда бу рўйхатга 282 нафар ватандош киритилган бўлиб, ватанга қайтиш истагида бўлганлардан аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

Маълум бўлишича, Озодлик орқали Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилган Хитойдаги ўзбек талабалари ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

"Биз чартер рейси қўйилганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдик. Ниҳоят қийинчиликлардан қутилиб, яқинларимиз бағрига қайтамиз. Бизга ёрдам берган элчихона ходимларига, маслаҳатларини аямаётган консул Бобур Яҳёевга ва мурожаатимизни ёритиб берган Озодлик радиосига Хитойдаги барча ўзбек ёшлари номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз", деди Хитой олийгоҳларидан бирида ўқиётган ўзбекистонлик талаба йигит.

Озодлик боғланган элчихона мулозимлари рўйхатга кирмаганлар ва 14 августдаги чартер рейсига чиптаси бўлмаганлардан Тяньцзинь шаҳрига келмасликни сўради.

Ўзбек дипломатлари Хитой тартиб-қоидаларига мувофиқ олийгоҳлардан чиқиб кетиб, Ўзбекистонга кета олмасдан қайтиб келган тақдирда олийгоҳ ётоқхонасига қайта қўйилмаслигини таъкидлади.

“14 августдаги чартер рейсида учиш учун авиачиптага эга фуқаролар Тяньцзинь шаҳрига йўл олишларидан аввал Хитойдаги ўқиш ёки иш жойи раҳбариятини хабардор этишлари сўралади”.

Озодликка 30 июль куни бўлган мурожаатда Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ талабалар 7 ой давомида карантинда қолиб, моддий жиҳатдан қийналаётгани сабаб Ўзбекистонга қайтиш учун расмий Тошкентдан ёрдам сўраган эди.

Хитойдаги ўзбек талабалари мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:00 0:00

Элчихонадан олинган маълумотга кўра, Хитойдан ватандошларни олиб келиш учун чартер рейс охирги марта февралда ташкил қилинган.

Айни пайтда мунтазам рейсларни йўлга қўйиш борасида ҳам музокаралар ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG