Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 15:07

Қарийб барча ташкилотларда ўрнатилган дезинфекция туннеллари самарасиз восита, деб топилди


Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши кураш чораларининг самарадорлиги кўздан кечирилгани ва натижада, ҳар битта ташкилот, таълим муассасаси ва жамоат жойларга мажбурий равишда ўрнатилган дезинфекция туннеллари самарасиз, деб топилганини маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаев 6 сентябрь куни, бу тунеллар Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Илмира Разиқова томонидан инсон организмига зарарли, деб топилганини маълум қилди.

Матбуот котиби Телеграм каналида берган хабарида профессордан шундай иқтибос келтирди:

"Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ханузгача бунинг самараси исботланмаган".

Дезинфекция туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмаларнинг инсон танасига хатарли таъсири маълум. Бундан ташқари, кун давомида бир кишининг туннелдан қайта-қайта ўтишига ҳам тўғри келиши мумкин.

Шунга қарамай, нега туннеллар қарийб барча ташкилот ва гавжум жамоат жойларида мажбурий равишда ўрнатиб бўлинганидан сўнг самарасиз, деб топилгани ҳақида расмий бирор изоҳ бермади.

Айни пайтда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мактабларга кираверишда дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилганини эслатган мулозим:

"Дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатиш шарт эмас, деб ҳисоблаймиз", деб маълум қилди.

Расмийга кўра, ҳозирда давлат ва жамоат ташкилотлари, аҳоли гавжум жойлар кираверишида туннеллар ўрнига:

- ўзаро масофани сақлаш,

- иситмани ўлчаш,

- қўлларга антисептик билан ишлов беришни таъминланиш чораларини тавсия қилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG