Линклар

Шошилинч хабар
03 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:14

Бобомурод Ҳамдамовнинг мулки билан боғлиқ низо судда кўрилади


Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов.
Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов.

Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти 81 яшар Бобомурод Ҳамдамовнинг Тошкентдаги кўчмас мулки билан боғлиқ низоли ҳолат 29 сентябрда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Олмазор туман судида кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Ҳамдамовнинг 51 яшар қизи Гавҳар Ҳамдамова Озодликка 18 сентябрда билдирди.

Жорий ҳафтада таниқли санъаткор Бобомурод Ҳамдамов ва унинг турмуш ўртоғи маҳаллий блогер билан суҳбатда қизи Гавҳар Ҳамдамова уларга тегишли мол-мулкни алдов йўли билан ўз номига ўтказиб олгани ортидан кўчада қолиши мумкинлигини айтган эди.

Маҳаллий блогер билан суҳбатда Бобомурод Ҳамдамовнинг 77 яшар хотини Жумагул Режебова « Оёғим синиб, касалхонада ётганимдан фойдаланиб, яшаб ўтирган уйимизни қизим алдов йўли билан ўз номига ўтказиб олибди” деган эди.

Хонанданинг қизи Гавҳар Ҳамдамова Озодлик билан суҳбатда бу айбловнинг туҳмат экани¸ Тошкентдаги ховлини ота-oнаси ўз ихтëри билан унинг номига ўтказиб берганлигини айтди:

Шу йил март ойида дадам ҳам, онам ҳам ўзлари хоҳиш билдириб, қизим сен ўзинг уйни номингга ўтказ дейишди. Нотариусга борсак, уй кадастрда ҳам йўқ экан. Қайд қилинмаган эгасиз бино ҳолида турган экан. Бир ойча югуриб-йўртиб шу ишларни тўғриладим. Ота-онам рози бўлсин деб қилдим. Мени уйга муҳтожлигим йўқ. Бу гаплардан шокка тушдим”.

Ўзбекистон давлат филармонияси касаба уюшмасининг жамоатчилик асосидаги раиси¸ узоқ йиллар ЎзМТРК мусиқа дирекцияси раҳбари бўлган ва Ҳамдамовлар оиласининг дўсти Сапарбой Алимбоев Озодлик билан суҳбатда вазиятга ойдинлик киртитди.

“Мен 30 йилдан бери бу оилани яхши танийман. Устоз Бобомурод акага ижодий сафарларда доимий ҳамроҳман. Қизи Гавҳарни ҳам яхши танийман. Оқила¸ ота- онасига мехрибон қиз. Бундан бир ярим ой олдин Бобомурод акани ўзи телефон қилиб Сапарбой мени нотариусга олиб бор, Тошкентдаги ховлимни қизим Гавҳарни номига ўтқазиб бермоқчиман деди. Машинамга миндириб нотариусга олиб бордим. Нотариусни олдида Бобомурод ака имзо чекди. Бобомурод акани хотини оëғи синиб уйда ўтиргани учун нотариус атайлаб уйга келди. Уйни шу қизимга қолдираман деб тилхат ҳам ëзди. Аммо бир-икки кун олдин она-бола ўртасида кичик низо чиққани ортидан уйни бермайман деб ëлғон гапларни айтиб ўтирибди. Бу гаплар ортидан кўпчилик Гавҳархонга таъна-маломат ëғдирди. Бобомурод акадай устоз санъаткорга ярашадиган чиройли иш бўлмади. Менимча оқсоқол ва янгамиз жаҳлидан тушгач¸ айтган гапидан пушаймон бўлса керак ”.

Сапарбой Алимбоевнинг яна айтишича¸ “Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти кўчада қолгани йўқ:

Оқсоқол уйида ўтирибди. Мен бориб ўз кўзим билан кўриб келдим”

Кўтарма кранчидан чиққан ҳофиз

1940 йили Аму лабидаги кун ва сув бир-бири билан тиллашадиган Лебоб шаҳрида туғилган Бобомурод Ҳамдамов "қўш соҳил булбули" сифатида танилиб Туркманистон ва Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган.

80 ëшга кириш арафасида Озодликка суҳбат берган Бобомурод Ҳамдамов ўрта мактабдан кейин кўтарма кранчилар тайëрлайдиган қисқа курсни ўқиб қурилишга ишга киргани ва қурилиш ўртасида қад кўтарган улкан кранни бошқараëтиб қўшиқ куйлаганини айтиб берган эди.

“Ўша пайтда урф бўлган ҳинд киноларидаги қўшиқларни кран кабинасида ўтириб куйлардим. Бундан ғазабланган прораб менга ультиматум қўйди. “Сен ë кран ҳайда, ë қўшиқ айт”, деди. Мен қўшиқчиликни танладим”, деган эди устоз санъаткор.

Ўтган асрнинг 70- йиллари Бобомурод Ҳамдамовнинг санъат осмонида юлдуз бўлиб порлаган давр бўлди. Пахта режаларига бағишланган жонли телеконцертларнинг исталган меҳмони эди Ҳамдамов.

Бобомурод Ҳамдамов Раж Капур роль ўйнаган ҳинд фильмидаги Мукеш Чанд Матхур ижро этган қўшиқларни куйлар эди.

Раж Капур Тошкент фестивалига келган 1976 йили Мукеш АҚШда оғир хасталик боис оламдан ўтган эди. Бобомурод Ҳамдамов билан танишгач, Раж Капур “Мукешни Америкада йўқотиб¸ Тошкентда топдим” дейди. Раж Капур мен билан биргаликда "Мери жуппа ҳиндистоний" дея куйлаган дамлар ҳаëтимнинг энг масъуд дамлари эди¸ деб эслаган эди Бобомурод Ҳамдамов.

XS
SM
MD
LG