Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:36

“Ҳоким деган сўз тавқилаънат бўлиб қолди, партиялар ғафлатда, Шуҳрат Ғаниев “штрафбатальон”га жўнатилди”


Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 75-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи мамлакат ОАВда, ижтимоий тармоқларда бир неча кун муҳокама қилинди.

Аммо муҳокама асосан бир йўналиш – ўзбек тилида нутқ сўзланиши ҳақида борди. Президентнинг сессияда айтган гапларининг бугунги ўзбек жамиятидаги ҳаётий воқеликка қанчалик тўғри келиши ҳақида деярли ҳеч нарса дейилмади.

Президент ўз чиқишида мамлакатдаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олгани, парламентга ўтказилган сайловларда аҳоли, партияларнинг сиёсий фаоллиги, ОАВнинг таъсири ошганини айтди.

Хўш, ҳақиқатан шундайми? Мамлакатда чин маънодаги демократик ўзгаришлар бўляптими, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар ўзини оқлай оляптими?

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг бу каби саволларга жавобини “OzodNazar” эшиттиришида тингланг:

“Эркин сайлов маҳалладан бошланиши керак, партиялар ғафлат уйқусида, Шуҳрат Ғаниев “штрафбатальон”га жўнатилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:25 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (6)

XS
SM
MD
LG