Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

“Тўққиз болали қизимни туҳмат айблов билан қарийб тўққиз йилга қамашди”


Наргиза Таджиеванинг Малайзияда қолган беш фарзанди
Наргиза Таджиеванинг Малайзияда қолган беш фарзанди

Самарқанд вилоят, Самарқанд туман, Талбаи поён қишлоғидаги Навобод маҳалласида яшайдиган 65 яшар Ҳалима Муродованинг OzodMikrofonга арз қилишича унинг тўққиз фарзандли қизи Наргиза Таджиевани 2016 йилда тўқима айблов билан 8 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилишган.

“Тўққиз болали қизимни туҳмат айблов билан 8 йилу 8 ойга қамашди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:40 0:00
Бевосита линк

“Қизим 9 боласи бор, менинг уйимда яшарди. Эри йўқ, ёлғиз аёл. Самарқанд тумани ҳокимлигига бир неча марта уй-жой қуриш учун ер сўраб мурожаат қилди, лекин беришмади. 2016 йилнинг сентябрида ерлар сотилаётгани ҳақидаги ҳужжатлар билан президент девонига мурожаат қилган. Орадан бир ой ўтмай туман ҳокими чақириб, кел ер берамиз сенга, деган. Ҳокимликка бориб қарорни қўлига олиб чиқаётганда, милиция ходимлари ушлаб олиб кетган. Кейин уни Жиноят Кодексининг 165 моддаси, товламачилик билан айблаб, 8 йилга кесиб юборишди.

Наргиза Таджиева фарзандлари билан
Наргиза Таджиева фарзандлари билан

Қизим судда унга қўйилган айблар барчаси туҳмат эканлиги, уни терговчи шафқатсиз қийноққа солган бўлса ҳам бирорта ҳужжатга имзо чекмаганини айтса ҳам суд инобатга олмади. Олти ойлик ва бир ярим яшар чақалоқлари борлигини ҳам инобатга олмай, унинг тўртта боласини меҳрибонлик уйига топшириб юборди. Қолган беш боласи у ишлаб турган Малайзияда қолган. Уларни ўша ердаги мусулмонлар қараб турибди. Арз қилмаган жойим қолмади, қаерга арз қилсам яна айланиб Самарқандга қайтиб келаверади.

Яқинда тўрт болани ўзим номимга васийлик қилиб, меҳрибонлик уйидан олдим. Болалар она меҳрисиз катта бўлмоқда, қийин кунларга қолдим. Туҳмат билан қамалган қизимни озодликка чиқишига ёрдам беринглар!”

Наргиза Таджиеванинг беш қизи ва тўрт ўғли бор. Фарзандлар 2012-2016 йиллар оралиғида туғилган.

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG