Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2021, Тошкент вақти: 09:11

АҚШ Россияда охирги икки консулликни ёпиш режасини очиқлади, Москвада фақат бир элчихона қолади


Владивостокдаги АҚШ Бош консуллиги биносига илинган АҚШ байроғи, Россия.

АҚШ ҳукумати 19 декабрь куни Россиядаги охирги 2 консуллик - Владивосток ва Екатеринбургдаги консулликларини ёпиш режасини тасдиқлади.

18 декабрда Ассосшиэйтед Пресс агентлиги АҚШ давлат департаментининг шундай режаси борлиги ҳақида хабар қилган эди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео бу қарор Россиядаги АҚШ дипломатларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган сайъ-ҳаракатлар доирасида қабул қилинганини билдирди.

Айни пайтда, Давлат департаменти матбуот котибининг Озодлик радиосига:

"Департаментнинг Россиядаги АҚШ консулликларига оид бу қарори Россиядаги АҚШ миссияси ишини оптималлаштириш учун қабул қилинди", деб изоҳ берди.

Матбуот котибига кўра, Давлат котиби бу қарорни АҚШнинг Россиядаги элчиси билан мулоқот чоғида очиқлаган.

АҚШ томонининг бу қарори Россиянинг бу давлатдаги элчихона ва консулликлари тақдирига дахл қилмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ишини давом эттиради.

19 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Америка идоралари ва компанияларига қарши 2020 йилнинг баҳоридан бошланган кенг миқёсли киберҳужумларга Россиянинг алоқаси борлиги тўғрисида баёнот берди.

Бу ҳақда Давлат котиби америкалик журналист Марк Левиннинг муаллифлик кўрсатувига берган интервьюсида гапирди. Суҳбат матни Давлат департаменти сайтида эълон қилинди.

Америка идораларига мувофиқлаштирилган хакер ҳужумлари жорий йил мартида бошланган, 14 декабрда Вашингтон ҳужумлар нишони АҚШ Молия вазирлиги ҳамда Телекоммуникациялар ва информация миллий бошқармаси бўлганини тасдиқлаган.

Ҳужум нишонларидан яна бири - Microsoft корпорациясига кўра, хакерлар ҳукуматнинг 40 дан зиёд агентликларига, таҳлилий марказларига, нодавлат ташкилотларига ҳамда IT-компанияларига ҳужум қилган.

Ҳужум объектлари АҚШдан ташқари Канада, Буюк Британия, Испания, Бельгия, Исроил, Мексика ва Бирлашган Араб амирликларида жойлашган.

Москва бундай ҳужумларга алоқаси борлигини инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG