Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2021, Тошкент вақти: 04:02

Термизда янги йил арчаси қулаб тушди, Навоийдагиси ёниб кетди (ВИДЕО)


Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳри марказига ўрнатилган янги йил арчаси шанба куни кечқурун қулаб тушгани хабар қилинди.

Сурхондарёнинг Термиз шаҳри марказида ўрнатилган 20 метрли янги йил байрами арчаси кучли шамолга дош беролмай қулаб тушгани хабар қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда металл қолипга табиий арча шохларидан йиғилган арчанинг ағдарилиб ётганини кўриш мумкин.

Айни пайтда 27 декабр куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида янги йил арчаси ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Воқеа гувоҳларига кўра, ёнаётган арча Навоий шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биноси олдига ўрнатилган арча бўлган.

Янги йил арчасида ёнғин келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда.

Дастлабки таҳминларга кўра, ёнғин арчага ўрнатилган чироқлардан келиб чиққан.

Бу Ўзбекистонда бир ҳафтада арча ёниши билан боғлиқ иккинчи холат. Ўтган ҳафтада Фарғонада ҳам янги йил арчаси ёниб кетгани хабар қилинганди.

Бир кун олдин эса Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида 20 метрлик арча қулаб тушди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги расмийларининг маълум қилишича, Сурхондарёда 26 декабр куни арча кучли шамолга дош беролмаган. Арча қулаб тушишидан эса ҳеч ким зарар кўрмаган.

Ҳокимият расмийлари якшанба куни кечгача байрам арчасини тиклашга ваъда қилишмоқда.

“Тез фурсатларда янги йил арчаси таъмирланиб, ўз ўрнида қайтиб ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади.

Янги йил хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака олиб келсин!”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Маҳаллий аҳоли эса арча ағдарилишига янги йил байрами тадбирларига масъул раҳбарларнинг лоқайдлиги сабаб бўлганини иддао қилишади.

Улар арча ерга мустахкам банд қилинмаганлиги боис шамолда қулаганлиги эҳтимолини айтишмоқда.

Ўзбекистонда арча ағдарилиши ёки ёниши биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Бир йил аввал 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси Самарқанд арча қулаган эди. Ўшанда ҳам арча кучли шамол туфайли ағдарилгани хабар қилинганди.

Тавсия этилади

XS
SM
MD
LG