Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:23

Бир ҳафтада Ўзбекистонга учиб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланган


Тошкент Халқаро аэропортида ПЗР-тест топширишга тиқилинч навбатлар.
Тошкент Халқаро аэропортида ПЗР-тест топширишга тиқилинч навбатлар.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлиб, шулардан 21 нафарида коронавирус аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Uzbekistan airports" ширкати хабар берди.

Ўзбекистонда 25 декабрдан бошлаб мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш йўлга қўйилган эди.

Мазкур қарор, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Вазирлик маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда.

Чегарада тест олиш жараёнида сўнгги бир ҳафтада четдан келган 21 шахсда коронавирус аниқланган.

Уларнинг қайси қуни қайси мамлакатдан учиб келгани ҳақида маълумот берилмаган.

Экспресс тест нархлари “Тиббиёт дунёси” МЧЖ ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.

“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Озодлик Тошкент аэропортида йўловчилардан тест олиш йўлга қўйилиши ортидан тиқилинч навбатлар юзага келгани ҳақда хабар берган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йил 2 январга келиб Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 77231 нафарни ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG