Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:12

Товламачиликда айбланган жиззахлик ҳуқуқ фаоли оқланди


17 февралда Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг кассация судлов ҳайъати томонидан товламачиликда айбланган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Зифа Умрзоқова тўла оқланди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган “Эзгулик” жамиятига кўра, 62 яшар Зифа Умрзоқова 2020 йилнинг 18 январида Жиззах вилоят, Бахмат туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан ҳибсга олиниб, кейинчалик эҳтиёт чораси ўзгартирилган.

Ҳуқуқ фаоли гўё Бахмал туман ҳокимлиги мулозимларидан бирининг ҳаёти ва хизмат фаолиятига оид матеиралларни тарқатиш билан таҳдид қилиб, улардан пора талаб қилган.

Дастлаб Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят, Ғаллаорол туман суди томонидан 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли кассация судида оқланди ва тергов органи томонидан мусодара қилинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Жиззах вилояти бўлимининг оргтехникалари, ҳужжатлари қайтарилди.

Жиззах вилоят суди кассация инстанцияси судьяси Н. Тухлиевга кўра, қўйилган барча эпизодлар бўйича тўла оқланган Зифа Умрзоқова Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304, 312-моддалари асосида моддий ва маънавий зарар ундириш ҳуқуқига эгадир.

2020 йилнинг ноябрида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ вакили Чўян Маматқулов Жаслиқда ноқонуний жазо муддатини ўтагани учун суд орқали 60 миллион сўм маънавий зарар ундирганди.

XS
SM
MD
LG