Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 05:32

Тошкентда беш журналист ва бир блогер ИИБга “суҳбат” учун олиб кетилди.


Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев. Сурат Gazeta.uzдан олинди.

Тошкентда 19 март , куннинг биринчи ярмида беш журналист Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходими билан суҳбат ўтказиш учун иш жойидан олиб кетилган. Бу ҳақда Озодликка журналистларнинг олиб кетилишига гувоҳ бўлган журналист хабар қилди.

Ҳукумат нашрларидан бирида ишлайдиган бошқа бир журналистнинг айтишича, бир блогер ҳам "ИИББга суҳбатга" олиб кетилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг ўзини таништирмаган ходимининг Озодликка билдиришича, “журналистлар профилактик суҳбатдан сўнг қўйиб юборилади. Уларга қарши жиноят иш қўзғатилмаган”.

Ҳамкасбларининг олиб кетилганини хабар қилган журналистнинг Озодликка айтишича, олиб кетилганлар орасида 2013 йилдан бери фаолият олиб бораëтган Daryo.uz Интернет нашри бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев бор. “Суҳбат” учун ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган яна 4 журналистнинг исми ҳозирча маълум эмас. Бу тўрт журналистнинг Daryo.uz нашрида ишлаши айтилди.

Олиб кетилганлар орасида миллиондан зиëд фолловерга эга таниқли блогер Қаҳрамон Асланов бор. Бу ҳақда ҳукумат нашрларидан бирида ишлайдиган бошқа бир журналист айтди. Унга кўра Асланов махсус конвой билан Қўқондан Тошкентга олиб келинган. Асланов Қўқонда истиқомат қилади.

Ҳамкасбларининг олиб кетилгани тўғрисида хабар қилган журналистнинг Озодликка айтишича, Тошкент вақти билан соат 15 да журналистлар ҳали“ичкарида” эди.

Баъзи маълумотларга кўра Кун.Уз журналистлари ҳам ИИБга суҳбатга олиб кетилган.

Тошкент вақти билан 19 да Муҳрим Азамхўжаев шаҳардан чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилгани айтилди.

“Икарига обкириш” тафсилотларидан хабардор эканлигини айтган ва Ўзбекистондаги ҳукумат нашрларида ишловчи бошқа бир журналистнинг Озодликка билдиришича¸ суҳбатга чақирилганлардан икки масала бўйича тушунтириш олинмоқда:

1. Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўз Телеграм каналида “Юнусободдаги боғча опа ҳақида” танқидий битик қўйган ва блогер Қаҳрамон Асланов уни ўз Телеграм саҳифасида улашган.

2. Блогер Қаҳрамон Асланов Twitterда Озодликдаги Зебунисо мақоласи ва раддия ҳақида илмоқли гап қилган.

Қаҳрамон Асланов “Озодликка раддия баҳонасида Озодликда ëритилган мақоладаги фактларни элга етказилаëтганлигини “ Эзоп тилида олқишлаган:

Твиттердаги ҳавотирга сабаб бўлган "мужда"
Твиттердаги ҳавотирга сабаб бўлган "мужда"

Кейинги пайтда Ўзбекистондаги журналистлар орасида "сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият" ëмонлашаëтганидан хавотирлар кучаяётгани айтилмоқда.

15 март куни мулозим ва блогер Сундар Қорабоев яқинлари наздида “шантаж” қурбони бўлиб, 10 суткага қамалган эди. Бундан олдин сурхондарëлик блогер Отабек Сатторий “туҳмат ва ҳақорат қилганликда” айбланиб судга тортилган эди.

Сўнги бир ой ичида журналист ва блогерлар атрофидаги “изн берилган эркинлик ҳалқаси” тораяëтгани борасида халқаро ташкилотлар хавотир изҳор қилган.

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 8 февралда Ўзбекистон маъмурларини блогер Отабек Сатторийни қамоқдан зудлик билан озод қилишга чақириб, жумладан мана буларни айтган эди:

“Блогерлар ва журналистларни коррупцияга оид хабарлари учун таъқиб қилиш уларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузишдир. Ўзбекистондаги журналистлар ўз ишини репрессив айбловлардан қўрқмай амалга ошириш имкониятига эга бўлиши лозим”.

Жорий ой бошида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг сўз эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро ҳам Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият юзасидан ташвишда эканини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG