Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:06

“Ўлмас полк” бу йил ҳам онлайн ўтади. Жамоатчилик ҳаракати қандай сиёсийлашди?


Президент Путин Москвадаги "Ўлмас полк" юришида - 9 май, 2018
Президент Путин Москвадаги "Ўлмас полк" юришида - 9 май, 2018

“Ўлмас полк” бутунроссия акцияси коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилда ҳам, ўтган йилдаги каби онлайн тарзда ўтказиладиган бўлди. Хоҳловчиларни рўйхатга олиш бугун, 7 май куни якунланади.

“Ўлмас полк” ижтимоий ҳаракати 2012 йилда томсклик журналистлар ташаббуси билан пайдо бўлган. Ўшанда 9 май куни илк бор фахрийлар портретларини кўтариб олти мингдан зиёд киши Томск кўчалари бўйлаб юриш қилган эди.

Келаси йили ҳаракатга Россиянинг бошқа кўплаб шаҳарлари, сўнг яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар қўшилди.

“Ўлмас полк” бир хусусий ёки оилавий воқеа сифатида, ҳар ким “ўз” фронтчисининг, “ўз” ғолибининг хотирасига ҳурмат бажо келтириши учун бир восита ўлароқ ўйлаб топилганди. Ғалабанинг 70 йиллик юбилейида “Ўлмас полк” юзлаб шаҳарларни – қарийб бутун мамлакатни бирлаштириб улгурди. Полкнинг турли минтақалардаги мувофиқлаштирувчилари ягона низом ишлаб чиқишди, унда ҳаракатнинг сиёсийлашувига ва тижорийлашувига йўл қўймаслик асосий талаб қилиб белгиланган эди.

Бироқ Сибирда туғилган ва халқнинг ўзидан чиққан бу ташаббус давлат тузилмалари томонидан йил сайин кўпроқ монополлаштирилиб, лойиҳанинг асл моҳияти ва ғояси бузилди.

“Ҳар хил гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади, арз-шикоятлар кўпайди: одамлар айрим шаҳарларда маъмурлар халқни юришга мажбуран чиқараётганидан, қўлларига аввалдан тайёрлаб қўйилган бегона ветеранлар портретини тутқазаётганидан, ҳамма нарсани қатъий қоидалаштириб, ҳатто қаерда ва қандай юришгача кўрсатишаётганидан норози бўлишарди. Баъзи жойларда ўз ветерани портретини қўлидан келганча, “форматга зид” тарзда тайёрлаган кишиларни юришга қўйишмаганидан хабар топдик. Хуллас, ҳукумат халқнинг маъракасига ортиқча аралашиб кетиб, ўз иштироки билан уни айнитди. Аммо, бахтимизга, амалдорлар ошириб юборишганини ва шу зайлда давом этса, юришдан одамлар безиб қолишини тушунишди шекилли, ўзларини четга торта бошладилар”, дейди “Ўлмас полк” ҳаракати ғоявий илҳомчиларидан бири, журналист Сергей Лапенков.

Сергейнинг фикрича, кўча юриши берадиган кайфият ва руҳни унинг онлайн муқобили билан солиштириб бўлмайди, аммо пандемия шароитида одамларни кўчаларга ёпирилишдан тўхтатиб қолишнинг ягона тўғри ечими шу.

“Пандемиянинг авж палласи ўтиб кетди, демаган бўлардим. Европада ҳанузгача локдаун, очилсакмикан, йўқми деб энди-энди ўйлай бошлашди. Ҳиндистонда-чи, қаранг, нималар бўлмоқда? Йўқ, гуноҳга ботишни хоҳламайман, ундан кўра сабр қилган маъқул. Эшитишимча, айрим шаҳарларда юриш ўрнига дарахт кўчатлари ўтқазиш ёки бошқа турли оммавий акциялар таклиф қилинаётган экан. Томскда эса ҳатто одамларга портрет кўтариб чиқишга рухсат беришганмиш, саф бўлиб юришга эмас лекин (Томск вилояти губернатори Сергей Жвачкин аҳоли “Улуғ Ватан урушида қатнашган ўз аждодининг портретини кўтариб, шаҳарнинг катта кўчаси бўйлаб мустақил юриш қилиши учун” 9 май кунига Ленин проспектини очиб қўйди – Сибирь.Реалии изоҳи). Бу қарорни қораламайман, аммо ўзим бунақа ишни ташкил қилмаган бўлардим. Хатарли”, дейди Лапенков.

У жорий йил апрелида ижтимоий ҳаракат сайти www.moypolk.ru га фронтчиларнинг қариндошлари ва яқинлари анъанага кўра ўз ветеранлари ҳақида ҳикояларни юборишганини айтади. Виртуал “Ўлмас полк” архиви шу тариқа тўлдирилади. Ҳозирда ушбу солномага салкам 800 минг исм ва тақдир қайд қилинган.

UzBack to USSR? Совет даври Тошкент кўчаларига қайтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

“2020 йилда бунақа ҳикояларнинг кети узилгани йўқ – бир-икки ой ичида ресурсимизни бир неча юз мингта ҳикоя билан тўлдирдик. Катта эҳтимол билан, мамлакат тўлиқ локдаун ҳолатида бўлгани учун шундай бўлгандир, чунки кўчага чиқиш мутлақо мумкин эмасди-да. Лекин бу йил ветеранлар ҳақидаги ҳикоялар битилган мактубларни кўп оляпмиз, 9 майга довур уларнинг барчасини сайтга жойлаб улгуриш учун кўнгиллиларни жалб қилдик”, деб сўзида давом этади Сергей Лапенков.

Бу орада қарийб 600 минг нафар россиялик “Ўлмас полк онлайн” парадида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Парадни “Россия Ўлмас полки” норасмий давлат ташкилоти ўтказади. Тадбир ташкилот сайтида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар ҳамда ижтимоий тармоқларда трансляция қилинади.

2020 йилда “Ўлмас полк” онлайн парадида иштирок этиш учун турли мамлакатлардан 3 млн.га яқин ариза тушган, трансляция эса 20 кун давом этганди. Уни бутун дунё бўйлаб тахминан 25 млн киши томоша қилган.

Мана, ўтган йилги парад қандай ўтган (кичик видеопарча):

“Ўлмас полк”нинг онлайн талқини иштирокчиларига кўра, бунақа форматни “берадиган ҳиссиётлар ҳароратига кўра, она шаҳринг кўчалари бўйлаб юриш қилиш билан таққослаб бўлмайди”, бироқ улар учун ўз фахрийларини лоақал шу тарзда хотирлаш муҳим.

“Мен жонли “Ўлмас полк”да ҳам қатнашганман. Бобом хотираси учун. Тишкин Павел Егорович урушни бошидан охиригача бошдан кечирган, Иккинчи Белоруссия фронтида артиллерия қуроллари созловчиси, нишонга олувчиси бўлган, — дея ўз ҳикоясини бўлишади омсклик Наталья Белоцерковец. — Ойимнинг айтишича, бобом уруш ҳақида сира гапирмас экан, фақат Утёсовнинг пластинкаларини тингларкан. Қирқ йил бурун ўлган. Жонли юриш — ўзига хос ҳиссий кечинмалар дегани, албатта. Онлайнда иштирок этиш-этмасликни эса ҳар ким ўзи ҳал қилсин, аммо пандемия вазиятида бу, назаримда, ягона муқобил чора.”

Бироқ кўп шаҳарларда пандемияга қарамай турли кўча концертлари ва митинглар ўтказилмоқда. Масалан, март ойида Лужники стадионида “Қрим баҳори” бўлиб ўтди.

“Бу ерда сиёсат билан кўнгилхушлик — ҳокимият қўлида бўлганларнинг пуллари ва манфаатлари ётибди, деб ўйлайман, худди Ковид билан ўчакишгандек офлайн сайлов ўтказишгани каби... “Ўлмас полк”нинг сиёсат билан қоришиб кетишини истамаган бўлардим, менимча, у буткул бошқа нарса, халқ ҳаракати. Биласизми, гап фақат пандемияда бўлмаслиги ҳам мумкин. Эҳтимол, онлайн формат мамлакатдаги умумий таранглик билан боғлиқдир: аҳоли кўп нарсадан норози — даромадлари камайиб кетди, одатий турмуш тарзи издан чиқди (бу ҳам кўп жиҳатдан пандемия оқибатлари, албатта). Ким билсин, балки юриш митингга айланиб кетишидан қўрқишаётгандир”, дейди Наталья.

“Ўлмас полк” юришининг бошқа бир қатнашчиси, иркутсклик Роман Антропов ҳам пандемияни онлайн юриш ташкил қилинишининг ягона сабаби эмас деб ҳисоблайди.

“Ҳукумат “Ўлмас полк”ни “жиловлашга” ҳарчанд уринмасин, амалдорлар уни барибир назорат қила олмайди. Лойиҳани такрорловчи ҳукумат сайтларини яратишди, қанча хато қилишди, ҳатто реклама ола бошлашди, аммо халқ барибир билади жамоат полки қаерда‑ю давлатники қаёқдалигини. Юриш масаласида ҳам шу гап, балки ҳозирги норозилик кайфияти таъсирида одамлар “бошқача” плакатларни кўтариб чиқишидан чўчиб туришгандир?! — дейди Антропов. — Чунки 9 май расмий митингларини улар ўзлари ташкил қилишади-ку (Иркутскда маъмурият 9 май куни “Мангу олов” ёдгорлиги ёнида жанговар ҳаракатлар қатнашчилари, Иркутск вилояти ҳукумати ҳамда шаҳар маъмурияти вакиллари иштирокида митинг”, шунингдек, бешта майдонда “оммавий-маданий тадбир” бўлишини хабар қилди — СР изоҳи). Ҳамма мулозимлар йиғилади, бюджетдан ойлик оладиганларни ҳам ҳайдашса керак — бундан чиқадики, уларнинг назорати остида тўпланиш мумкин экан-да?! Бу иккиюзламачилик ҳиқилдоққа келди аллақачон. Аммо мен пандемия даврида жонли юриш уюштиришни ёқламайман, таваккал қилишнинг нима кераги бор?”

Май ойи бошларида “Ўлмас полк” лойиҳаси билан у ёки бу қадар боғлиқ жиноят ишлари очилгани маълум бўлди. Иркутск вилоятида ОМОН нацизмни реабилитация қилишда гумонлаб ўша ерлик икки кишини қўлга олган. Тергов қўмитаси “Ўлмас полк онлайн” сайтида нацистлар фотосуратлари эълон қилингани учун иш очган. Гумондагилардан бири 17, бошқаси 32 ёшда.

Томск вилояти Тергов қўмитаси Северск ёпиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 17 яшар қизни “вандализм”да айблаб жиноят иши очди. Қўмитанинг даъво қилишича, у шаҳарда Ғалаба кунига атаб осилган “Ўлмас полк” ҳаракатига оид тўртта баннерга қасддан зарар етказган.

XS
SM
MD
LG