Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:07

ДХХ ходимлари куни бошқа санага кўчирилди


Олий Мажлис Cенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Янги қонунга биноан 26 сентябрь ДХХ органлари ходимлари куни деб белгиланди. Бунга қадар мазкур соҳа вакиллари 5 апрелни касб байрами сифатида нишонлар эди.

Қайд этилишича, эндиликда 5 апрелни ДХХ куни сифатида нишонлаш тизим фаолиятини ҳисоблашда қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда.

“Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматининг тарихи аслида Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ-265-сонли фармонига бориб тақалишини кўрсатади”, дейилади Сенат хабарида.

XS
SM
MD
LG