Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:57

ДХХ ўзбек фаоллари устидан мунтазам кузатув ўрнатганини тасдиқловчи кампания бошлади


Ўзбекистон ичкарисида тузилган мухолифат партияси етакчиси¸ профессор Хидирназар Оллоқулов 22 октябрь кунги Озодлик репетициясида интернет тезлиги пастлиги боис¸ видеомессенжер орқали боғлана олмаган эди.
Ўзбекистон ичкарисида тузилган мухолифат партияси етакчиси¸ профессор Хидирназар Оллоқулов 22 октябрь кунги Озодлик репетициясида интернет тезлиги пастлиги боис¸ видеомессенжер орқали боғлана олмаган эди.

24 октябрь кунги президент сайлови арафасида ўзбек тилли ахборот маконида саноқли мустақил ахборот манбаси бўлиб қолаëтган Озодликка қарши виртуал хуружлар кучайди.

Мувофиқлаштирилган мазкур ҳужум жазавасида Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистондаги ҳукумат танқидчилари телефони мунтазам эшитилаëтганини ўзи билвосита эътироф қилди.

ДХХ ходимлари томонидан юритилиб¸ Озодликка қарши ахборот хуружини ëйишга жалб қилинган Facebook аккаунтларида "Озодлик радиоси" ошхонасидан қайноққина навбатдаги мағзава!” деган пост тарқатилди.

Унда 22 октябрь куни Озодликнинг Прагадаги телестудиясида сайловни ëритиш бўйича ўтказилган – эфир учун мўлжалланмаган репетиция¸ гўëки фош қилинди.

ДХХ Озодлик репетициясини ëзиб олди

24 октябрь кунги сайловларни махсус теледастурда ëритишни режалаган Озодлик 22 октябрь куни Тошкент вақти билан кечки соат 7:30 да ўз видеостудиясида репетиция ўтказди.

Сарвар Усмон 22 октябрь кунги сайловга бағишланган жонли дастур репетициясида бошловчилик қилмоқда
Сарвар Усмон 22 октябрь кунги сайловга бағишланган жонли дастур репетициясида бошловчилик қилмоқда

Репетиция жараëнида¸ телеканаллар тажрибасида кенг қўлланиладиган "mock interview" ўтказилди. Жонли эфирга тайëргарлик сифатида ўтказилган бу имитация пайтида¸ Озодлик бошловчиси суҳбатдошларига сайлов куни берадиган саволларини берди¸ интервью берганлар ҳам¸ гўëки реал эфирда гапирган каби жавоб қайтарди. Репетициядан мақсад¸ барча профессионал ахборот агентликлари каби сайлов кунги live¸ яъни жонли трансляцияда қатнашадиганлар билан суҳбатга техник тайëргарликни синовдан ўтказиш ва суҳбатдошлар жавобига ажратиладиган вақтни белгилаб олиш эди.

22 октябрь кунги видеодастур репетициясида Озодликнинг яна бир бошловчиси Меҳрибон Бекиева ҳам иштирок этди.
22 октябрь кунги видеодастур репетициясида Озодликнинг яна бир бошловчиси Меҳрибон Бекиева ҳам иштирок этди.

Бир соат давом этган бу репетициянинг биринчи чорагида Ўзбекистон ичкарисидан мухолифатдаги “Ҳақиқат ва тараққиëт” партияси лидери Хидирназар Оллоқулов қатнашди. Интернет тезлиги ниҳоятда паст бўлгани боис¸ Оллоқулов билан режалангани каби видеомессенжерлар орқали уланишнинг имкони бўлмади. Шу боис¸ Озодлик Оллоққуловни студияга тошкентлик фаол Умида Аҳмедова телефони орқали улашга мажбур бўлди.

Суҳбат репетициясида “сайловда қатнашдингизми¸ қаерда овоз бердингиз¸ одам кўпмиди” каби 24 октябрь кунги жонли эфирда бериладиган саволлар ҳам бўлди. Бу суҳбат эфир учун мўлжалланмаган¸ фақат ички ҳозирлик жараëнининг бир қисми эди¸ холос.

ДХХ назоратида деб ишониладиган аккаунтлар орқали тарқатилган постлар¸ ҳозирлик мақсадида ўтказилган бу репетициянинг айнан Оллоқулов билан гаплашилган 15 дақиқалик қисми ëзиб олинганини кўрсатади.

Кеча 22 октябрь соат 19:00 да конференцалоқа бўлиб ўтганлиги ҳақида битта аудио келиб қолди қўлимга”¸ дейилган постда бу суҳбатнинг сайлов кунги жонли эфир арафасида ўтказилган репетиция экани айтилмайди. Энг муҳими¸ пост муаллифи Озодлик студиясидаги репетиция аудиосини қаердан олганига ойдинлик киритмайди.

Репетиция давомида Тошкентдан яна бир мухолифат фаоли¸ таниқли қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов Zoom, Швециянинг Ўзбекистонда ваколатхонасини очган “Марказий Осиё” жамияти раҳбари Пўлат Охунов Skype орқали боғланган эди.

Аммо Озодлик бошловчиси репетициянинг биринчи 15 дақиқасини Хидирназар Оллоқулов билан суҳбатга ажратгани учун¸ Отажонов ва Охуновлар унга қўшилмасдан¸ Оллоқулов жавобларини эшитиш билан чекланган эди. Шу боис¸ ДХХ тарқатган постда репетециянинг бошқа иштирокчилари ҳақида маълумот йўқ.

Бунинг ўрнига¸ репетицияда қатнашмаган бўлса ҳам¸ фарғоналик блогер Дима Қаюм хуруж нишонига айланган. Сабаби¸ репетициянинг ДХХ эшитиб¸ëзиб олган қисмида Прагадаги бошловчи “ҳозир Фарғонадан блоггер Дима Қаюмга боғланамиз”¸ деган жумлани айтади. Амалда эса¸ Дима Қаюм суҳбатга қўшилмайди¸ бу гапдан кейин қозоғистонлик иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевнинг олдиндан ëзиб олинган гаплари¸ репетицияни тўхтатмаслик учун студияда эшиттирилади.

Жубаев гапларини Дима Қаюм деб қабул қилган шекилли¸ ДХХ троллари тарқатилган постларда фарғоналик блогерни қаттиқ ҳақорат қилган. Бу постлар ортидан 24 октябрь куни Озодлик Дима Қаюм билан боғлана олмади. Афтидан¸ ижтимоий тармоқ орқали кучайган қўрқитув кампанияси боис Дима Қаюм сайловлар ҳақида Озодликка фикр билдириш ниятидан воз кечди.

Озодлик репетицияси қандай ëзиб олинди?

ДХХга бевосита ва билвосита алоқадор кўриладиган Facebook аккаунтларидаги постлар Озодлик репетициясига боғланган Хидирназар Оллоқуловнинг мунтазам кузатувда эканини тасдиқлайди.

Facebookдаги гўëки Озодликни фош қилувчи сўнгги постларга муносабат билдирган Оллоқулов¸ бунинг ўзи учун янгилик эмаслигини айтади.

-Уйимнинг олдида 24 соат 5-6 таси доим кузатиб ўтиради. Ҳар ўтганда уларга гап ҳам ташлаб тураман. 22 октябрь куни эрталабдан менинг деразам олдидаги симëғочга иккита кабель ториб¸ видеокамера ўрнатишди. Бу камеранинг менинг квартирамда нима бўлаëтганини узоқдан овозни эшитиб¸ ëзиб олиш учун қўйилганига ҳеч шубҳам йўқ. Бу ҳукумат пасткашликнинг бирор усулидан ҳазар қилмаслигини кўрсатиб бўлди¸ дейди 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 атрофида Озодликка гапирган Хидирназар Оллоқулов.

Мухолифат етакчиси ўз деразасига олдига 22 октябрь куни ўрнатилган видеокамераларни Озодликка тақдим этди.

22 октябрь куни мухолифат лидери профессор Хидирназар Оллоқулов квартираси деразаси олдига иккита катта кузатув камераси шошиб-пишиб скоч билан ëпиштириб кетилди.
22 октябрь куни мухолифат лидери профессор Хидирназар Оллоқулов квартираси деразаси олдига иккита катта кузатув камераси шошиб-пишиб скоч билан ëпиштириб кетилди.

Айни пайтда¸ Озодликнинг Оллоқулов билан mock interview учун боғланган телефон эгаси – тошкентлик таниқли видеооператор ва фаол Умида Аҳмедова телефонининг ҳам хавфсизлик хизмати томонидан эшитилаëтганини тахмин қилишга асос беради.

22 октябрь кунги Озодлик репетициясида қатнашиши режаланган мухолифат фаолларидан яна бири "Озод Ватан" партияси раисдоши Маҳмуд Давронов эди.

21 октябрь куни Озодлик мухбири билан маҳаллий вақт билан кечки соат 6:55 да эртанги суҳбат ҳақида келишиб олганидан 25 дақиқа ўтиб¸ Давроновнинг телефони интернетдан¸ уйи эса¸ электр таъминотидан бутунлай узиб қўйилди.

Давронов баробарида унинг рафиқаси ва оила аъзоларига қарашли мобил телефонлар ҳам ишламай қолди¸ уйи атрофида хавфсизлик ходимлари пайдо бўлди.

Бу эса¸ Маҳмуд Давронов телефонининг ҳам ўзбек хавфсизлик тизимлари томонидан мунтазам эшитилаëтганини тасдиқлайди. 22 октябрь куни Маҳмуд Давронов хонадонига борган Deutsche Welle радиоси мухбирлари унинг уйи олдида ҳам жисмоний кузатув ўрнатилганига гувоҳ бўлди.

Дераза олдига скочланган камера ëхуд Pegasus кибер қуроли?

Жорий йил 18 июль куни Ғарб матбуоти эълон қилган суриштирув¸ глобал майдонда хавфсизлик хизматлари камида 50 минг шахс телефонини Исроилдаги NSO group ишлаб чиқарган Pegasus жосуслик иловаси орқали мунтазам кузатаëтганини фош қилди. Асосан авторитар ҳукуматлар харидори бўлган Pegasus кибер қурол сифатида мухолифат фаоллари¸ инсон ҳақлари ҳимоячилари ва мустақил журналистларни мунтазам кузатиш мақсадида улар телефонига ўрнатилган.

Pegasus ҳавола орқали мобил телефонларни бузиб кириш ва электрон хатлар, қўнғироқлар ҳамда матнли хабарларни, телефон эгаси ҳаволани очмаган тақдирда ҳам¸ мунтазам ëзиб олиш¸ ҳатто кузатувдаги телефонни бошқариш имконини беради.

Туркиядаги Саудия элчихонаси ичкарисида ўлдирилган журналист ва шарҳловчи Жамол Ҳашоггининг рафиқаси ва қайлиғи телефонлари айнан Pegasus дастури орқали кузатилган.

Канадаги Citizen Lab ноҳукумат тадқиқот гуруҳи эса 2018 йилдаëқ Ўзбекистон ДХХси NSO Groupдан Pegasus дастурини сотиб олган 45 давлатдан бири эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистондаги Pegasus жосуслик фаолиятини “Сирдарë оператори” деб номлаган Citizen Lab мутахассислари жосуслик дастуридан фойдаланаëтган телеком операторлари рўйхатини ўз тадқиқотига илова қилган эди.

Citizen Lab экспертлари Pegasus кибер қуроли қайд этилган Ўзбекистондаги телеком операторлари рўйхатини ҳам тақдим қилган
Citizen Lab экспертлари Pegasus кибер қуроли қайд этилган Ўзбекистондаги телеком операторлари рўйхатини ҳам тақдим қилган

Ҳозирга қадар Мирзиëев ҳукумати Citizen Lab тадқиқотига бирор шаклда муносабат билдирган эмас.

Ғарб мутахассислари таъкидича¸ Ўзбекистон каби мухолифат ва мустақил матбуотдан қўрқиб яшаëтган авторитар ҳукуматлар Pegasus каби дастурлар орқали ўз фуқароларини кузатишга солиқ тўловчи пулидан ўнлаб миллион доллар сарфламоқда.

Озодликка қарши хуружлар кескин кучайди

Озодлик Шавкат Мирзиëевнинг иккинчи муддатга сайланиши олдиндан аниқ бўлган Ўзбекистон ахборот маконида Мирзиëев ҳукуматига танқидий фикрларни бериб келаëтган деярли ягона мустақил манба бўлиб қолмоқда.

Мирзиëев бошқарувидаги коррупция¸ непотизм ва сиëсий элитанинг давлат маблағларини ўзини бойитишга сарфлаëтгани ҳақидаги Озодлик суриштирувлари фонида Тошкент ҳукумати Озодликка қарши ахборот хуружини кескин кучайтирди.

Сайловлар олдидан янги даражага чиққан бу хуруж давомида ДХХ назоратидаги сайт ва блогерлар Озодлик ҳақида махсус видеороликлар¸ ижтимоий тармоқларда турли постлар¸ айни пайтда¸ Озодлик журналистларига жисмоний таҳдид тарқатишга киришди.

23 октябрь куни Facebookда Озодликнинг сайловолди дастурига тайëргарлик репетицияси аудиосининг тарқалиши айни шу жараëннинг бир қисмидир.

Айни шу куни ДХХ тарқатган пост ортида Озодлик журналистларининг Ўзбекистондаги қариндошларини “шарманда қилиш”¸ уларни ўз фарзандларини “оқ қилишга мажбурлаш” чақириқлари тинимсиз такрорланди.

Хусусан¸ Озодликнинг Шавкат Мирзиëев ва оиласи ҳақидаги журналистик суриштирувларини эфирда тақдим қилиб келаëтган Азиз Нур расми билан фотошоп қилинган сохта постлар қўйилди.

Азиз Нур Шавкат Мирзиëев ҳукуматидаги коррупция¸ манфаатлар тўқнашуви ва непотизм фош қилинган Озодлик суриштирувларининг бошловчиси сифатида танилган. ДХХ уюштириган ҳужум кампанияси давомида шу каби сохта постлар тарқатилмоқда.
Азиз Нур Шавкат Мирзиëев ҳукуматидаги коррупция¸ манфаатлар тўқнашуви ва непотизм фош қилинган Озодлик суриштирувларининг бошловчиси сифатида танилган. ДХХ уюштириган ҳужум кампанияси давомида шу каби сохта постлар тарқатилмоқда.

Сайлов арафасида Озодлик журналистлари ва улар яқинларини қўрқитиш уринишларига муносабат билдирган Озод Европа/Озодлик радиолари президенти Жейми Флай¸ уларни “жирканч” деб атади ва Ўзбекистон ҳукуматидан бу хуружларни дарҳол тўхтатишни сўради.

Авторитар давлатлардаги эркин матбуотни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ Конгресси томонидан молияланадиган Озодлик радиосига нисбатан махсус уюштирилаëтган қўрқитув кампанияси 22 октябрь куни Конгресс қўмитасида ҳам муҳокама қилинди.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича АҚШ қўмитасида ўтказилган эшитувларда Демократ сенатор Бен Кардин( Ben Cardin (D-Md.) “ўз қилмиши фош бўлишидан қўрқаëтган авторитар” ҳукуматларнинг мустақил журналистлар¸ хусусан¸ Озодлик журналистларига қарши босим кампаниясини қоралади.

XS
SM
MD
LG