Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Қўшма Штатлар Афғонистонга яна 144 миллион доллар ёрдам ажратди


Қўшма Штатлар Афғонистонда давом этаётган гуманитар инқирозга қарши курашга яна 144 миллион доллар беради.

Ушбу маблағ жабрдийда афғонларга, жумладан қўшни мамлакатлардаги афғон қочқинларига кўмаклашувчи мустақил инсонпарварлик ташкилотларига йўналтирилади, дея баёнот берди 28 октябрь куни АҚШ Хавфсизлик кенгаши расмий вакили Эмили Ҳорн.

АҚШдан молиявий дастак олувчи инсонпарварлик ташкилотлари афғонлар ва афғон қочқинларига бошпана бериш, шошилинч озиқ-овқат етказиб бериш, уларни сув, бирламчи тиббий ва санитария-гигиена хизматлари билан таъминлаш ва қишга ҳозирлик кўришда уларга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Янги ёрдамни ҳисобга олганда, АҚШ томонидан 2021 йилда Афғонистонга ва афғон қочқинларига гуманитар ёрдам тариқасида ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 474 миллион долларга етди.

XS
SM
MD
LG