Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2021, Тошкент вақти: 05:21

Жамоатчилик Душанбедаги Садриддин Айний уй-музейини сақлаб қолди


Душанбе шаҳар ҳокими ва Тожикистон Мажлиси Миллий (парламентнинг юқори палатаси) раиси Рустам Эмомали пойтахтнинг Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий кўчасида жойлашган ёзувчи, жамоатчилик фаоли ва олим Садриддин Айнийнинг уй-музейини бузиб ташламасликни буюрди.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ўз Фейсбук саҳифасида хабар берди. Рустам Эмомали музей хавфсизлигини таъминлаш, уни сақлаш ва ободонлаштириш ишларини мунтазам олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Бир ҳафта олдин пойтахт мэрияси Айний уй-музейини янги жойга кўчириш режасини эълон қилган эди. Маълум бўлишича, Душанбенинг шимолий чеккасидаги Айний номидаги боғда янги “замонавий талабларга жавоб берадиган” музей қуриш ва барча экспонатларни ҳозиргисидан кўчириш таклиф қилинганди.

Бу ташаббус тожик жамиятида кескин салбий муносабатни келтириб чиқарди.

Ижтимоий тармоқлар орқали шаҳар ҳокимлигини бузиш режасидан воз кечишга чақирган ижодкор ва илмий зиёлилар ва оддий тожикистонликлар уй-музей ҳимоясига отланди.

Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ижодий ташкилотлар вакиллари томонидан шаҳар ҳокимиятига шундай илтимос билан мактуб йўллаган эди.

XS
SM
MD
LG