Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:18

Амалдорларга оид суд жараёнлари онлайн трансляция қилиниши мумкин


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси.

Ўзбекистонда давлат мансабдорлари билан боғлиқ суд жараёнларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш амалиётига рухсат берилиши мумкин.

Бу борадаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жамоатчилик назорати такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Kun.uz нашрига кўра, қонун парламент тасдиғидан ўтиб, амалиётга жорий этилса давлат ҳокимяти вакиллари билан боғлиқ маҳкама жараёнларини онлайн ёритиш имконияти пайдо бўлади.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Кодекс ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги, давлат харидлари тўғрисидагиқонун ҳужжатларига тегишлича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ҳозирда бундай ҳолат маҳкамага раислик қилувчи судьянинг махсус рухсати билан амалга оширилади.

Декабрь ойи иккинчи ярмидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси сессиялари, Сенат мажлислари марказий телеканаллар орқали тўғридан тўғри намойиш қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG