Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2022, Тошкент вақти: 08:58

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари долзарб масалаларни муҳокама қилди


6 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий хабарига кўра, суҳбатда президентлар Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақадаги вазият, жумладан қўшни Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашдилар.

Икки мамлакат етакчилари ҳозирги воқеаларнинг иштирокчиси бўлган томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирдилар .

Давлат раҳбарлари минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бундан буён ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёр эканликларини таъкидладилар”, дейилади хабарномада.

XS
SM
MD
LG