Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:41

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Кремл Киевга зарба бериш билан таҳдид қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Киевга зарбалар йўллаш билан таҳдид қилди.

“Украина қўшинлари томонидан Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга қарата зарба бериш ёки қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш уринишлар бўлаётганини кўряпмиз. Бунақа ҳолатлар давом этган тақдирда Россия Федерацияси Қуролли кучлари қарор қабул қилиш марказларига, жумладан, Киевга зарбалар беради. Россия армияси шу пайтгача бундан тийилиб келмоқда эди”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Сумида юздан зиёд жасад топилди

Суми вилоятида Россия қўшинлари чекинганидан сўнг юздан ортиқ тинч фуқароларнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Дмитрий Живицкий маълум қилди.

Унинг айтишича, топилган жасадлар сони тобора ортиб боряпти, улар орасида “қўллари боғланган, танасида қийноқ излари бор ва бошидан отиб ўлдирилганлар” ҳам бор.

Бундан ташқари, ўққа тутилган бўм-бўш автомобиллар ҳам топилмоқда. Уларнинг йўловчиларига нима бўлгани номаълум.

Украинада жанглар давом бўлаётгани сабабли мулозимларнинг тинч аҳоли талафотларига доир маълумотларини зудликда текшириш имкони мавжуд эмас.

Жерси оролида Роман Абрамовичнинг 7 миллиард доллари музлатилди

Британияга қарашли Жерси ороли маъмурияти Роман Абрамовичнинг етти миллиард долларлик активларини музлатди.

Полиция россиялик тадбиркорга алоқадорлиги тахмин қилинган объектларда тинтув ўтказгани айтилмоқда.

Мариупол мери: Россия жасадларни йўқотиш учун 13 та мобиль крематория олиб келди

Россия қўшинлари қамалида қолаётган Украинанинг Мариупол порт шаҳри мери 13 апрель, чоршанба куни рус қўшинлари шаҳарда содир этилган ҳарбий жиноятлар изларини йўқотиш учун мобиль крематориялар тайёрлаётганини айтди.

"Улар жиноят содир этишди. Ҳозир шаҳарни ўзлари эгаллаб турган қисмларини ёпиб қўйишган. Ҳеч кимни киритишмаяпти. Нега? Жиноят далилларини яшириш учун. Душманнинг Youtubе ва бошқа платформаларга юклаган видеоаридан жасадлар қаёққадир ғойиб бўлганини кўриш мумкин. Қаерга ғойиб бўлди? Ёки жасадларнинг ўзи туриб кетиб қолдими? Уларни яширишга ҳаракат қилишяпти. Бизнинг фуқароларимиз уларни қаерга яширишаётганини сўрашмоқда. Улар жасадларни тўплашмоқда. Разведкамиз бугун шаҳарга 13 та мобиль крематория етиб келганини ва Россия шаҳарда содир этилган ҳарбий жиноятлар далилларидан халос бўлишга тайёрланаётганини тасдиқлади”, деди Мариупол мери Вадим Бойченко.

Шаҳар мери қамал давомида 21 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини айтган эди.

Бойченконинг айтишича, Мариуполдан 100 мингдан ортиқ одам зудлик билан эвакуация қилиниши керак, 60 мингга яқин одам эса шаҳар чеккасида эвакуация қилинишини кутмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG