Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2022, Тошкент вақти: 06:46

Ўзбекистон Украинага 34 тонна гуманитар ёрдам жўнатди


Ўзбекистон гуманитар ёрдами дори-дармонлар, хусусий аптечкалар, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

Украинанинг Закарпатье вилояти ҳарбий маъмурияти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Расман билдирилишича, Ўзбекистон томонидан жўнатилган 34 тонна гуманитар ёрдам Закарпатьедаги Европа гуманитар хабларидан бирига 8 апрель куни етиб келган.

Вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Виктор Микитанинг айтишича, Ўзбекистон гуманитар ёрдами дори-дармонлар, хусусий аптечкалар, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати Украинага гуманитар ёрдам жўнатгани тўғрисида расман маълумот бермаган. Аммо АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 9 апрелда Украина ва Афғонистонга кўрсатаётган гуманитар ёрдамлари учун Тошкентга миннатдорчилик билдирганди.

Ўзбекистон матбуоти Украинадаги уруш юзасидан тўлақонли маълумот беришдан тийилиб келади. Жумладан, ўзбек расмий матбуоти Россия ҳарбийларининг Буча шаҳрида юзлаб тинч аҳолини қатлиом қилгани тўғрисидаги хабарларни ёзмади.

Буча қирғини гувоҳлари: 5 март куни снайпер келиб кўчада ким кўринса ота бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:46 0:00

Айни пайтда 17 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Украина суверенитетини ҳурмат қилиши, бўлгинчи ДХР ва ЛХРларни тан олмаслигини билдирган эди. Мазкур баёнот ортидан Ўзбекистон матбуотида унинг саломатлиги ёмонлашгани ва хорижга даволаниш учун кетгани хабар қилинди.


Бунга қадар эса Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент Украинадаги вазият юзасидан нейтрал позицияда эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистондан фарқли Россия етакчилигидаги минтақавий блоклар аъзоси бўлган қўшни Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев 7 апрель кунги баёнотида Бучадаги оммавий қотиллик юзасидан БМТ текширув ўтказиши ва айбдорлар жазоланиши кераклигини айтди.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 4 апрель куни АҚШнинг National Interest журналида эълон қилинган мақоласида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “уруш” деб атаган ва Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон томони эса, ҳозирча, Бучадаги воқеаларга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG