Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 04:55

Жонли Чўккан рус кемасидаги жасадлар олиб чиқилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 91-куни

Асли ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Наргиз Зокированинг Россияга кириши 50 йилга тақиқланди. Бунга унинг Украина урушини қоралаган постлари сабаб бўлгани айтилмоқда

Россия ҳарбийлари сув остидаги “Москва” крейсеридан ҳалок бўлган денгизчилар жасадларини ва махфий ҳужжатларни чиқариб олишди

Руслар Северодонецк шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда

"Бандера велосипедчилари" рус ҳарбийларига қарши курашмоқда

Nike ва Marks & Spencer Россия бозоридан кетмоқда

Украинада россиялик яна беш нафар ҳарбий ҳамда “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг уч нафар ёлланма жангчисига қарши жиноят ишлари очилди

Европа Иттифоқи Украинада ишлаб чиқарилган барча товарлар учун бож тўловини бир йилга бекор қилди

Канада Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 гаубицалари учун 20 мингта снаряд тақдим этади

АҚШ Молия вазирлиги Украина ҳудудига бостириб кирган Россияга валютада ташқи қарзини тўлашга имкон бераётган лицензия муддатини узайтирмасликка қарор қилди

Украинада ҳарбий учоқ қулаши оқибатида россиялик учувчи-снайпер, истеъфодаги генерал-майор Канамат Боташев ҳалок бўлди, дея хабар қилди ВВС рус хизмати

Укараинада бу йил ғалла оз, экспорт муаммоли

13 май куни Украина қишлоқ хўжалиги вазири Николай Сольскийнинг айтишича, бу йил Украинада ғалла ҳосили ўтган йилгидан анча кам бўлади.

Чунки буғдой етиштириладиган ерларнинг ярми шиддатли жанглар давом этаётган ёки Россия ҳарбийлари томонидан ишғол қилинган ҳудудларда жойлашган.

"Аммо биз ҳали ҳам жуда катта миқдордаги ҳирмондан умид узганимиз йўқ", деди Сольский Штутгартда, “Катта еттилик” гуруҳи қишлоқ хўжалиги вазирлари билан учрашув олдидан.

Вазир мамлакат қўшимча 30-40 миллион тонна ғалла экспорт қилишини кутаётганини айтди ва Украина ҳамда иттифоқчилари, дон экспорти учун Қора денгиз портларини очишга ҳаракат қилиши кераклигини қўшимча қилди. Шунингдек, Сольский Болтиқбўйи портлари ҳам экспорт учун потенциал логистика йўналиши бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Украинадан ўғирланган ғалла Латакия портида топилди

Украинадан ўғирланган ғалла ортилган “Матрос Позинич” кемаси Суриянинг Латакия портида тургани аниқланди. Бу ҳақда CNN телеканали, юк ташиш соҳасидаги манбалари ва Украина расмийларига таянган ҳолда хабар берди.

Ўрта ер денгизидаги портлар ғаллани туширишга изн бермаганидан сўнг, Россия танкери шу портга борган. Телеканал хабарига кўра, аввалига 27 апрелда танкер Қрим соҳилларида лангар ташлаган. Эртасига уни Севастополда кўришган, сўнгра у Босфор бўғозидан ўтиб, Мисрнинг Александрия портига етиб борган.

Украина ҳукумати Мисрни огоҳлантиргач, маҳаллий маъмурлар юкни қабул қилишмаган. Ливан пойтахти Байрутда ҳам ғаллани портга туширишга рухсат беришмаган. Шундан кейин кема Латакия бандаргоҳида пайдо бўлган.

CNN интервью олган тадқиқотчилар ва Украина мулозимларига кўра, “Матрос Позинич” танкери Украинанинг Россия ишғол қилган ҳудудларидан олиб кетилган ғаллани сотишга уринган уч кемадан биридир.

Украина ғалласи ўғирлана бошланганидан сўнг Севастополдан хорижга экспорт қилинадиган ғалла ҳажми кескин ошгани айтилмоқда. Украина расмийлари даъвосича, Россия босиб олинган ҳудудлардан камида 400 минг тонна ғаллани олиб чиқиб кетган.

Зеленский Россия ҳарбийларининг мактабларни нишонга олганини қоралади

Зеленский шунингдек, Россиянинг Чернигов ва Кременчукдаги ҳужумлари ҳақида гапириб, Россия тактик жиҳатдан мағлубиятга учради, лекин буни тан олгиси келмаяпти деб таъкидлади:

"24 февралдан бери давом этаётган жанговар ҳаракатлар давомида Россия қўшинлари 570 та соғлиқни сақлаш муассасасини вайрон қилди. 101 касалхона бутунлай вайрон бўлди. Бу нима дегани? Бу аҳмоқлик, бу ваҳшийлик, бу Россиянинг ўзини ўзи давлат сифатида йўқ қилиши ҳамдир. Илгари кимдир уларни дунёдаги маданиятли халқлардан бири деб ҳисоблаган. Бугун босқинчилар Полтава вилояти, Кременчук шаҳрига зарба беришди. Яна заводга зарба беришди. Оқибатда одамлар бензинсиз қолди. Улар ҳақиқатан ҳам касал".

Украина иккинчи йирик шаҳар - Харков атрофидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетар экан, Россия жанг майдонида яна бир муваффақиятсизликка учради. Бу Кремл қўшинлари бир ойдан кўпроқ вақт олдин Киев ва мамлакат шимоли-шарқидан сиқиб чиқарилганидан кейин Украина эришган яна бир ғалабадир.

"Россиянинг стратегик мағлубияти аллақачон бутун дунёга ва ҳатто улар билан яқин алоқада бўлганларга ҳам аён бўлиб улгурди. Россияда буни тан олиш учун ҳали журъат йўқ. Улар қўрқоқ. Улар ҳақиқатни ракета ва артиллерия зарбалари ортига яширишга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг вазифамиз бу урушда ўз мақсадларимизга эришмагунимизча жанг қилишдан иборат. Бу мақсад - еримизни, халқимизни озод қилиш ва хавфсизлигимизни таъминлаш мақсади”, деди Владимир Зеленский.

Россия Украинадаги ҳаракатларини уруш, деб тан олмайди ва Украина ҳудудини эгаллаш ниятида эмаслигини даъво қилади. Кремл наздида бу - жанубий қўшнисидаги хавфли миллатчилар - неонацистларни қўлга олиш кўзланган "махсус амалиётдир".

UNICEF: Украинада биргина апрель ойида 100 га яқин бола ўлдирилган, реал рақамлар бундан катта бўлиши мумкин

БМТ Болалар фонди бўлмиш UNICEF ташкилоти вакили Умар Абди БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 майдаги йиғилишида шундай баёнот берди.

“Яраланган ёки ҳуқуқлари поймол қилинган болалар сони янада кўп, миллионлаб бола уйини тарк этишга мажбур бўлди”, дейилади ЮНИСЕФнинг “Украина болалари тинчликка муҳтож” дея сарлавҳаланган баёнотида.

“Украин болалари ўз уйларидан узилишди, меҳрибон кишиларидан айро қолишди, ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолиб кетишди. Уларнинг мактаблари вайрон қилинди, уларнинг тирик қолиши учун ниҳоятда зарур инфратузилма, жумладан касалхоналар, сув таъминоти ва канализация тизимлари яксон бўлди. Украин болалари бизга “ўз оилаларимиз бағрига, қадрдон юртимизга қайтишни, мактабга боришни ва ҳовлида ўйнашни истаймиз”, деб айтишади. Болалар азоб-уқубатларга чидамли бўлишади, бироқ улар бунақа синовга тутилмасликлари керак. Шусиз ҳам катта қурбон беришди. Биз бу уруш болаларни келажагидан маҳрум этмаслиги учун мумкин бўлган барча ишни қилишимиз лозим”, деди Умар Абди.

Давомини ўқинг

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG