Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 03:19

Жонли Чўккан рус кемасидаги жасадлар олиб чиқилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 91-куни

Асли ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Наргиз Зокированинг Россияга кириши 50 йилга тақиқланди. Бунга унинг Украина урушини қоралаган постлари сабаб бўлгани айтилмоқда

Россия ҳарбийлари сув остидаги “Москва” крейсеридан ҳалок бўлган денгизчилар жасадларини ва махфий ҳужжатларни чиқариб олишди

Руслар Северодонецк шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда

"Бандера велосипедчилари" рус ҳарбийларига қарши курашмоқда

Nike ва Marks & Spencer Россия бозоридан кетмоқда

Украинада россиялик яна беш нафар ҳарбий ҳамда “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг уч нафар ёлланма жангчисига қарши жиноят ишлари очилди

Европа Иттифоқи Украинада ишлаб чиқарилган барча товарлар учун бож тўловини бир йилга бекор қилди

Канада Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 гаубицалари учун 20 мингта снаряд тақдим этади

АҚШ Молия вазирлиги Украина ҳудудига бостириб кирган Россияга валютада ташқи қарзини тўлашга имкон бераётган лицензия муддатини узайтирмасликка қарор қилди

Украинада ҳарбий учоқ қулаши оқибатида россиялик учувчи-снайпер, истеъфодаги генерал-майор Канамат Боташев ҳалок бўлди, дея хабар қилди ВВС рус хизмати

Финляндия “кечиктирмасдан НАТО га қўшилиш учун ариза топшириши керак”

12 май, пайшанба куни Финляндия президенти Саули Ниинисто ва бош вазир Санна Марин Финляндия “кечиктирмасдан НАТО га қўшилиш учун ариза топшириши керак” деб баёнот берди.

Бу Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин, Финландияда содир бўлган энг катта сиёсий ўзгариш бўлади.

Россия билан 1300 км чегарага эга бўлган ва оғир ўтмишни бошдан ўтказган Финляндия, Россия Қримни аннексия қилган 2014 йилдан бошлаб Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти билан ҳамкорликни босқичма-босқич кучайтириб келмоқда.

Финляндия президенти Саули Ниинисто
Финляндия президенти Саули Ниинисто

Россия Украинага бостириб киргунга қадар, Финландия шарқий қўшниси билан муносабатларда масофа сақлаб келган.

Ниинисто ва Марин қўшма баёнотида: “Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун кечиктирмасдан ариза бериши керак”лиги айтилган.

"Биз НАТОга аъзо бўлиш билан кимгадир қарши чиқмоқчи эмасмиз. НАТОга аъзо бўлиш орқали у ёки бу тарзда ўз хавфсизлигимизни максимал даражада оширишни хоҳлаймиз, лекин бу кимнингдир бурнини қонатиш эвазига бўлади дегани эмас. Финляндия ўз хавфсизлигини кучайтириши бошқалардан узоқлашишни англатмайди", деди Ниинисто.

"НАТОнинг кенгайиши қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмайди"

Россия Украинада "махсус операция"ни бошлаганидан сўнг, финларнинг НАТОга нисбатан қарашлари жуда тез ўзгарди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков, Финдландия ҳукуматининг бу қарорига кескин норозилик билдирди.

"Биз НАТОнинг кенгайиши ва ўз ҳарбий инфратузилмасини чегараларимизга яқинлаштириши бутун дунёни айниқса Евроосиё қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмаслигини кўп марта айтдик. Бу айни ҳақиқат. Албатта, мен бу саволингизга жавоб бердим - НАТОнинг кенгайиши бизнинг қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмайди", деди Песков.

Дмитрий Песков, Кремл матбуот котиби
Дмитрий Песков, Кремл матбуот котиби

Украинанинг тақдири 1939-1944 йилларда Россия билан иккита уруш олиб борган, аммо тинчлик шартномасидан сўнг ўз ҳудудининг тахминан 10 фоизини йўқотган Финляндияни айниқса ташвишга солмоқда.

Финляндиянинг НАТОга тез яқинлашиши қўшни Швецияни ҳам беэътибор қолдирмайди.

Украина орқали Европага газ етказиш 25 фоизга қисқарди

Россия энэргетика гиганти Газпром Украина ҳудуди орқали Европага Россия газини етказиб бериш бир кун ичида қарийб 25 фоизга қисқариб, умумий 72 миллион куб метрни ташкил қилганини маълум қилди.

"Украина Европага газ транзити учун фақат битта кириш нуқтасини қолдирди, бу эса газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада пасайтирди", деди Газпром матбуот котиби Сергей Куприянов.

Украина газ узатиш тизими оператори (GTSOU) чоршанба кунидан бошлаб "форс-мажор ҳолатлар" ва уруш сабабли шарқий чегарадаги Сохранивка кириш нуқтасини ёпишини эълон қилди.

Газпром Украинанинг бу қарори ҳақида сешанба куни хабардор қилинган. GTSOU маълумотларига кўра, Сохранивка кириш пункти орқали кунлик газ етказиб бериш ҳажми 32,6 миллион куб метрни ташкил қилган. Бу эса Украина орқали Европага етказиладиган Россия газининг учдан бир қисми деганидир.

Газпром Украина орқали Европага газ етказиб беришда давом этаётганини айтди. Бироқ чоршанба куни 72 миллион куб метр газ узатилган. Бу сешанба кунги 95,8 миллион куб метрдан 25 фоизга камайганини кўрсатади.

Россия Европага муқобил газ узатиш йўлларини қидирадими ёки йўқми деган саволга жавобан кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия шартнома мажбуриятларига содиқ қолади, деди журналистларга.

Немис газ оператори ҳам, газ транзитининг қисқариши натижасида Украина орқали Германия қувурлари тизимига кирадиган газ ҳажми сешанба кунгига нисбатан қарийб 25 фоизга камайганини тасдиқлади. Аммо бу пасайиш Норвегия ва Нидерландиядан келаётган газ оқимининг ортиши билан қопланганини айтди.

Германия Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт вазирлиги, табиий газ таъминоти хавфсизлиги кафолатланишини ва вазиятга жиддий ёндашилишини билдирди.

Pussy riot гуруҳи урушга қарши гастролга ҳозирланмоқда

Pussy Riot
Pussy Riot

Россияда уй қамоғидан қочгани ҳақидаги хабардан бир кун ўтиб, таниқли Pussy riot панк гуруҳи солисти Мария Алёхина, Берлинда бўладиган “урушга қарши гастрол”га тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Алёхинанинг сўзларига кўра, уйи ташқарисидаги полицияга кўринмаслик учун, озиқ-овқат етказиб берувчи ходим кийимида кўчага чиқиб, қочган.

Алёхинанинг таъкидлашича, Россия ҳукумати Украинада содир бўлаётган воқеалар ҳақида "мулоҳаза юритиши" керак ва бундай мулоҳазасизлик билан Россиянинг "иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германияга айланишга ҳаққи йўқ".

“Биз денацификация қилишимиз керак бўлган жой Украина эмас, балки Россия. Уруш бошланганидан бери қарийб 4 миллион киши мамлакатни тарк этди. Бу биринчи масала. Руслар уруш ҳақида яхши билишади ва урушга қарши норозилик билдиришмоқда”, деди Алёхина.

Алёхинанинг сўзларига кўра, гуруҳ икки ҳафта олдин ёзилган янги қўшиқни машқ қилмоқда. Қўшиқ сўзлари Буча қурбонларидан тортиб, Кремл кампанияси рамзига айланган Z-белгисигача ишора қилади:

“Бу янги қўшиқ. Буни икки ҳафта олдин ёздик. Бу урушга қарши, Путин Украинада бошлаган урушга қарши қўшиқ. Бу бизнинг уруш ҳақидаги баёнотимиз ва эртага концертнинг бир қисми сифатида ижро этамиз”.

Давомини ўқинг

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG