Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 02:59

Жонли Чўккан рус кемасидаги жасадлар олиб чиқилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 91-куни

Асли ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Наргиз Зокированинг Россияга кириши 50 йилга тақиқланди. Бунга унинг Украина урушини қоралаган постлари сабаб бўлгани айтилмоқда

Россия ҳарбийлари сув остидаги “Москва” крейсеридан ҳалок бўлган денгизчилар жасадларини ва махфий ҳужжатларни чиқариб олишди

Руслар Северодонецк шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда

"Бандера велосипедчилари" рус ҳарбийларига қарши курашмоқда

Nike ва Marks & Spencer Россия бозоридан кетмоқда

Украинада россиялик яна беш нафар ҳарбий ҳамда “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг уч нафар ёлланма жангчисига қарши жиноят ишлари очилди

Европа Иттифоқи Украинада ишлаб чиқарилган барча товарлар учун бож тўловини бир йилга бекор қилди

Канада Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 гаубицалари учун 20 мингта снаряд тақдим этади

АҚШ Молия вазирлиги Украина ҳудудига бостириб кирган Россияга валютада ташқи қарзини тўлашга имкон бераётган лицензия муддатини узайтирмасликка қарор қилди

Украинада ҳарбий учоқ қулаши оқибатида россиялик учувчи-снайпер, истеъфодаги генерал-майор Канамат Боташев ҳалок бўлди, дея хабар қилди ВВС рус хизмати

Наргиз Зокирова урушни қоралагани учун Россиядан ҳайдалди

Асли ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Наргиз Зокированинг Россияга кириши 50 йилга тақиқланди. Бунга унинг Украина урушини қоралаган постлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Наргиз бир неча бор Украина урушини қоралаб, пост қолдиргани маълум.

Ўзбекистонда меҳмонда бўлиб қайтган Наргиз Зокирова 25 май куни Домодедова аэропортидан Тошкентга қайтарилган.

Starhit.ru сайти хабарига кўра, Зокировага Россияга кириши тақиқланган ҳужжатни топширишган. Ҳужжатда «давлат хавфсизлигини таъминлаш учун» деб ёзилган. Ҳужжат starhit.ru сайтида эълон қилинди.

Наргиза Зокировага яқин манба Озодликка унинг Россияга киришни тақиқлангани ҳақидаги хабарни тасдиқламади, аммо рад этгани ҳам йўқ. Қўшиқчининг ўзи ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмади.

Зокировлар сулоласининг кенжа аъзоларидан бўлган Наргиз 1995 йилда Қўшма Штатларга кўчиб кетган ва Россия 1-Канали ўтказган “Голос” қўшиқ танловида иккинчи ўринни олиши ортидан Россия ва собиқ совет давлатларида янгидан шуҳрат қозонганди.

Кейинги йилларда Наргиз Зокирова Россиядаги таниқли қўшиқчилар қаторидан ўрин олганди. Унга бугун қўйилган тақиқ 2072 йилнинг 2 майига қадар амалда бўлади. Ўша пайтда Зокирова 101 ёшга кирган бўлади.

Руслар Северодонецк шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда

Бугун Украинанинг шарқий саноат маркази бўлган Донбасс минтақасида оғир жанглар бўлгани ҳақида хабар берилди. Москва кучлари ҳозирда бор эътиборини минтақани эгаллаб олишга қаратган.

Россия қўшинлари иссиқлик электр станцияси жойлашган саноат шаҳарчасини эгаллаб олиб, Северодонецк шаҳрини эгаллаш учун янада қаттиқ бел боғлади.

Шаҳар ичида Road tо Rеlief ёрдам ташкилоти аъзолари касалхонадан одамларни эвакуация қилишга ёрдам бермоқда.

Фамилиясини айтмаган Виталий исмли полиция махсус гуруҳи аъзоси шаҳардаги вазиятни “жаҳаннам” дея қиёслади:

"Бу дўзах. Биласизми, бу дўзахнинг ўзи. Биринчидан, ҳар куни отишма. Иккинчидан, саноқсиз ўлимлар. Учинчидан эса инсоний муаммолар".

"Бандера велосипедчилари" рус ҳарбийларига қарши курашмоқда

Украина жангчилари урушда маҳаллий электроскутерлардан фойдаланган ҳолда жанг майдонидаги уруш тактикасининг янги даврини бошлаб бермоқда.

Мотоцикллар илк марта биринчи жаҳон урушида фойдаланилган.

Электроциклларнинг асосий афзаллиги уларнинг сездирмай ҳаракатлана олишидир. Янги технология душман ҳудудига тез-тез ҳаводан ташланадиган махсус кучлар гуруҳлари учун катта масофаларни билдирмай босиб ўтиш ва мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш имконини беради.

Электроцикллар ўзидан ҳеч қандай ҳид чиқармайди. “Отишма" пайтида тўлиқ сукунатда тура олади ва кўпчилик транспорт воситалари бора олмайдиган ўрмон йўлларида ҳам ҳаракатланиши мумкин.

Ҳозирча Украинадаги "Бандера велосипедчилари" сони маълум эмас.

Nike ва Marks & Spencer Россия бозоридан кетмоқда

АҚШнинг спорт пойабзали ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Nike ширкати Россия бозоридан кетмоқда.

Россияда 28 йил аввал иш бошлаган ширкат “яқин келажакда” мамлакатга маҳсулот келтириш имкони йўқлигини билдирган.

“Ведомости” нашри ёзишича, Nike ширкати унинг молларини сотувчи дўконлар тармоғи билан франчайзинг шартномасини узайтирмаган. Маҳсулот етказиб бериш тўхтатилгач, танқислик пайдо бўлгани айтилмоқда.

Очиқ манбаларга кўра, ўтган йили Россияда “Найк” ва “Найк ритейл” ширкатларининг ялпи пул тушуми 25,5 миллиард рублни ташкил этган.

Бугун Британиянинг Marks & Spencer кийим-кечак ишлаб чиқарувчиси ҳам Россия бозоридан бутунлай кетишини эълон қилди. Мазкур бренд Россиядаги фаолиятини атиги 3 йил олдин бошлаган эди.

Украинага босқин бошланганидан сўнг ўтган уч ой мобайнида юзлаб ширкатлар ва брендлар Россиядаги бизнесини вақтинча тўхтатди ёки мамлакат бозорини бутунлай тарк этди.

Давомини ўқинг

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG