Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:41

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти ўз ҳисоботини эълон қилди

ISW
ISW

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти 10 июн ҳолатига кўра Россиянинг Украинага босқинининг бориши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ундаги айрим хулосаларга кўра:

- Россия қўшинлари Северодонецкда қуруқликдаги ҳужумларини давом эттирмоқда, аммо 10 июн ҳолатига кўра улар ҳали ҳам шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатмаган;

- Россия армияси Славянск йўналиши бўйича ҳужум операциясини қайта бошлашга ҳозирлик кўрмоқда ва шаҳар шимолидаги бироз ҳудудни эгаллашга эришди;

-Шунингдек, рус қўшинлари Т1302 Бахмут-Лисичанск автомагистралини эгаллашга уринишда давом этмоқда ва магистрал яқинидаги аҳоли пунктларига ҳужум қилмоқда.

- Мудофаа вазирлигининг ҳисоботларига таяниб, Америка институти Россия қўшинлари Қора денгизнинг шимолий қисмида Кинбурн бурни устидан назорат ўрнатганини таъкидлайди. Келажакда бу русларга Қора денгиз соҳилларини назорат қилиш имконини беради, дейди таҳлилчилар.

Россия Украина ҳудудларини бомбарбимон қилди

Россия эса Украина ҳудудларини бомбардимон қилишда давом этмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, бугун вақтинча ишғол қилинган Бердянскда 3 та катта портлаш бўлди, шаҳарнинг ярми электр таъминотисиз қолди.

Маҳаллий савдо марказларидан бири яқинида подстансия портлагани тахмин қилинмоқда.

Бундан бир кун олдин Энергодар мэри 12 июн, Россия кунида, руслар томонидан Запорожье вилоятида кутилаётган провокациялар ҳақида маълум қилган эди. Тернопил ҳарбий маъмурияти раҳбари хабарича, Тернопил вилоятидаги Чорткивга ракета ҳужуми натижасида 22 киши, жумладан, болалар яраланган. Битта ҳарбий объект ва 4 та уй қисман вайрон бўлган.

Польшалик депутат Украинага ядро каллакларини беришни таклиф қилди

Польша собиқ ташқи ишлар вазири ва Европарламент депутати Радослав Сикорскийнинг фикрича, Ғарб Украинага ядро каллакларини беришга ҳақли, чунки Владимир Путин Будапешт Меморандумини бузган.

Бу ҳақда у Эспрессо ТВ телеканалига берган шарҳида айтиб ўтди.

У Украина ҳудудий яхлитлик ва суверенитет кафолатлари эвазига 1994 йилда Будапешт меморандуми доирасида ядровий салоҳиятидан воз кечганини эслатди. Сикорский ўшанда Киев ядровий заҳиралар бутлигини кафолатлай олмагани ва уни оператив назорат қилиш имкониятига эга бўлмаганини, Россия эса ҳозирда ҳужжатни тан олмаётганини билдирди.

  • Шунга қарамай, Россия Будапешт меморандумини бузди. Шунинг учун мен Ғарб Украина ўз мустақиллигини ҳимоя қилиши учун унга ядро каллакларини беришга ҳақли эканлигизга ишонаман, деди Сикорский.

Зеленский “Жасорат учун” Борис Немцов мукофотига сазовор бўлди

2022 йилги Борис Немцов мукофоти Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги “Озодлик учун” жамғармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бу йил жамғарма мукофотга фақат Украина вакилларини кўрсатишга қарор қилди. Улар орасида Киев мери Виталий Кличко, “Океан Элзи” гуруҳи раҳбари Святослав Вакарчук, жанговар тиббий кўнгиллилар бўлинмаси асосчиси Юлия Паевская (Тайра), Украина президенти девони маслаҳатчиси Олексий Арестович ва бошқалар бор эди. Жамғарма муассислари ва кенгашининг рейтинг овоз бериш натижаларига кўра, Украина президенти ғолиб деб топилди.

  • Немцов жамғармаси Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузини қоралайди. Борис Немцовнинг ўзи ҳамиша Украина билан урушга қарши бўлиб келган. 2014 йилда у Москвада бу урушга қарши кўплаб митинглар тўплаган. У Путин Украина билан уруш очаётганини тушунган, чунки Путин Украина Европанинг бир қисмига айланишидан қўрққан. Украинага тезроқ ғалаба қозонишини тилайман ва буни ватанпарварлик позицияси деб биламан, чунки Украинанинг ғалабаси авторитар Путин режимининг мағлубияти, бу инсонпарварлик қадриятларининг ғалабасидир, деди жамғарма таъсисчиси Жанна Немцова.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG