Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:42

Баҳром Ирзаев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Шубҳасиз, бугун жаҳон ҳамжамияти эътибори Россия ва Украина можаросига қаратилган.

Дунёдаги барча соғлом кучлар Россиянинг Украинага нисбатан ҳақсиз зўровонликларига қарши уюшган ҳолда “ЙЎҚ” демоқда.

Бу айни пайтда сайёрамизда янги бир умид, янги бир тўлқин бўй кўрсатаётганлигини англатади.

Ишонаманки, энди башарият дунёнинг қайси бир бурчагида бўлмасин, қайси ирқ, қайси дин вакилларига қарши ноҳақликлар юз бермасин бир овоздан фаол ўз муносабатини билдиради ва вақтида бунга чек қўя олади.

Украина бу масалада илк тажриба деб ўйлайман. Мен таниган билган аксар Ўзбекистон ойдинлар адабиёт, санъат, илм аҳли, айниқса, зиёли ёшлар Украин халқи ўз ҳуқуқи, давлатчилиги учун муқаддас курашга бел боғлаган деб ҳисоблашади ва уларни қўллаб-қувватлашади.

Ташқаридан қараганда кўпдек таассурот уйғотаётган Россия тарафидаги кишиларнинг аксари ҳақиқатдан хабарсиз кишилардир. Улар ҳам тез орада ўзларининг адашган эканликларини англаб етадилар."

XS
SM
MD
LG