Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:57

Санжар Шодиев, актёр


“Шахсий фикримни айтсам, биргина мен эмас, мендан бошқа ҳамма ҳам урушни хоҳламайди. Бегуноҳ кўп инсонларнинг қурбон бўлаётгани ачинарли ҳолат. Бу уруш бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир қилади ва бу таъсир бошланди ҳам.

Ижтимоий тармоқларни кузатиб бораман, Россия ўзини ҳақ деб билади, Украина эса ватанимни ҳимоя қиляпман, деяпти. Мен энди бирор томонни оқламоқчи эмасману, барибир бостириб кириб битта халқнинг бир-бири билан уруш қилиши хато йўл”.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG