Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:47

Раҳимжон Раҳмат, адабиётшунос


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Россиянинг Украина давлатига ҳарбий босқини ҳеч қандай махсус амалиёт эмас, балки росмана урушдир.

Балки Путин, тезда Киевни ишғол этамиз, ҳукуматни алмаштирамиз, бу жараён қисқа вақтни олади ва уни махсус амалиёт деса бўлади, деб ўйлагандир.

Одам ҳар нарсани ўйлаши, хаёл қилиши мумкин, лекин реаллик, реал вазият, реал имкон деган гап ҳам бор.

Украинадаги уруш иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик урушдир.

Мана,кўрдик, Россия ҳарбийлари Украинанинг деярли ҳамма томонидан бостириб кирди-ку, буни нимаси локал ҳарбий амалиёт бўлсин. Шаҳарлар теп-текис бўлди, минглаб тинч аҳоли ўлди, миллионлаб украинлар қочоққа айланди.

Украинанинг руслар кўпроқ яшайлиган шаҳарлари вайрон бўлди-ку, хўш, бунинг нимаси махсус ҳарбий амалиёт экан. Россия Украинага уруш очди ва уларнинг озод ва демократик давлатини ер юзидан супуриб ташлашга қасд қилди.

Уруш икки ойдан бери давом этяпти ва у яна анча чўзилиш эҳтимоли бор.

Уруш рус халқига ҳам оғир келганини биламиз. Россия, тарихдан маълумки, ҳар доим кучсиз қўшни давлатларга ҳарбий агрессия уюштириб келади.

Мен уруш бошланган биринчи кундан бошлаб Украина тарафида эдим, ҳозир ҳам ўз позициямда муқимман. Мен Россияга, рус халқига қарши эмасман, балки Путин агрессиясига қаршиман".

XS
SM
MD
LG