Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2023, Тошкент вақти: 04:44

Абдулазиз Муборак, журналист


"Қисқача айтганда мустақил давлатга нисбатан босқинчилик ҳаракати бу! Аммо ушбу ҳаракат 2022 йилнинг 24 февралида эмас, 2014 йилдан бошланган. Украинлар тарафини олиб айюҳаннос солаётган дунё мамлакатларининг Фаластин, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Ливия каби мусулмон диёрларда бўлган босқинчилик ҳаракати ва унинг вайронакор оқибатларига нисбатан бефарқ бўлгани эса, алоҳида масала".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG