Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2022, Тошкент вақти: 00:35

Бернора Қориева, балетмейстер, СССР ва Ўзбекистон халқ артисти


"Йўқ, йўқ, мен сиёсатга аралашмайман. Мен ўзимнинг ишимни қиляпман, мен классик балетни сингдираётган шогирдларим бор.

Менинг ёшимда энг муҳими ўзимнинг касбимдан бир яхши нарса қолдириш. Шунинг учун ҳозир фақат ўзимнинг ишим билан шуғулланяпман.

Сиз айтган мавзунинг ҳар бир мамлакатда ўз мутахассислари бор, ҳар бир яхши ёки ёмон иш учун улар жавоб беришади".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG