Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:16

Анора Содиқова, журналист, "Rost 24" нашри муҳаррири


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Россия (Чор Россияси) бир вақтлар бизга бостириб келиб, бизни "босмачилар", деб атаган.

Мустақил бир давлат бўлиши мумкин бўлган Чеченларни ҳам "террорист", "босмачи" деб атаган ва мустақиллик учун ҳаракатини бостирган.

Эндиликда Россия Украинани "нацистликда" ва "бандерачилик"да айблаб, уларнинг ҳудудига бостириб кирди.

Россия тарихида ўзга миллатларни нимададир айблаб, уларга хужум қилиб туриши кўп кузатилган. Улардан бор йўғи бир иккита мисол келтирдим холос.

Бошқа бир давлат ҳудудига бостириб киришни қандай оқлаш мумкин?

Муносабат қандай бўлиши аниқ, урушни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.

Украина ҳудудини тарихдан унга қарашлилигини иддао қилган Россия эртага Марказий Осиё давлатларига ҳам шу усулни қўлламаслигига кафолат йўқ.

Балки, уруш қилиб, ҳаражат қилиб бостириб келмас, аммо сиёсий таьсирини билдириб туриши, норасмий равишда бизнинг сиёсатни ўзига бўйсундиришга интилиши аниқ. Шундай ҳаракатлар сезилиб ҳам қолаяпти.

Бугун Россиянинг Украинага бостириб кирганини оқлаётганлар, эртага шу мусибат бизнинг бошимизга тушганда ҳам Россияга ҳайрихоҳ бўлишларидан қўрқаман.

Россиянинг Украинага қилган босқинчилиги уни террорист эканлигини кўрсатди. Назаримда террористни харбий босқинчилигига ҳам ёки бошқа йўл билан баъзи давлатларга сиёсий таъсир ўтказишига ҳам иложи борича қаршилик қилиши керак."

XS
SM
MD
LG