Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:37

Беруний Алимов, собиқ дипломат, “Янги медиа таълим маркази” раҳбари


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Россияда ҳам, Украинада ҳам яқин дўстларим, ҳамкасбларим сероб. Ҳар бирининг бир-биридан кескин фарқ қиладиган қадрияти ва қарашлари борлигини жуда яхши биламан ва тушунаман.

Кейинги пайтларда улар билан ўзаро суҳбатларимизда бу мавзуда ортиқча сўраб, уларнинг ярасига туз сепмасликка ҳаракат қилаяпман.

Масала оғир ва мураккаблигини англаш учун катта олим бўлиш шарт эмас.

Украина воқеалари ҳақида шу пайтгача айни сабабдан биронта пост ёзмадим.

Ваҳоланки айрим танишларим шахсий позициямни тез-тез сўраб туришса-да, жавобсиз қолдириб келаяпман.

Лекин бу дегани мен ушбу воқеаларга умуман бефарқ эканлигимни билдирмайди.

Табиийки, ОАВдан ташқари ҳам ахборот манбаларим етарлича. Баъзан негатив, қонли тафсилотларни билишдан ўзимни тияман. Негаки мен табиатан урушга, конфликтларга қаршиман, қон тўкилишини ҳеч қачон оқламайман. Қани эди, “уруш тўхтабди” деган хабарни, майли бугун бўлмаса-да, эртага эрталабдан эшитсак."

XS
SM
MD
LG