Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Алексей Волосевич, ўзбекистонлик журналист


"Менинг шахсий фикрим шуки, мазкур уруш Украина ва унинг халқи учун ҳам, Россия ва унинг халқи учун ҳам ҳалокатлидир.

Биринчи жаҳон уруши қатор мамлакатларнинг ҳаддан ортиқ амбициялари туфайли бошланган эди, улардан ҳеч бири ана шу амбициялари ва шовинистик кибрини деб ҳеч бир масалада ён беришни истамади. Натижада миллионлаб одам ўлдирилди ва майиб-мажруҳ бўлди, ўн миллионлаб киши муҳожирликка кетди, уч империя парчаланди.

Украинадаги уруш ҳам шунга ўхшаш сабаблар билан бошланди ва ривожланмоқда."

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG