Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 00:50

Қобил Дўсов, собиқ депутат, тадбиркор


"Украина ўз ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини душмандан ҳимоя қилаётган жафокаш давлат, жафокаш халқдир!

Украинадаги бу уруш Марказий Осиё давлатларига ҳам жиддий таҳдид, хусусан Ўзбекистон ва Қозоғистонга.

Вақт борида аъзо бўлганимиз Туркий Давлатлар ташкилотини хавфсизлик ва ҳамкорлик имкониятлари биргаликда яна кенгайтиришимиз зарур.

ЕОИИ ва ШҲТга аъзолигимизни ҳисобга олсак, бунда анъанавий ҳамкорларимиз бўлмиш Хитой, Россия, шунингдек Эрон билан ҳам алоқаларимиз кескинлашмайди".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG